ХАБАРЛАР

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...

Конституция лойиҳаси

“Эрк” Партиясининг   Ўзбекистон Республикаси АСОСИЙ ҚОНУНИ (КОНСТИТУЦИЯСИ) лойиҳаси

Адолатли бўлинг (5/8, Қуръон)

Биз, олий ҳокимият эгаси – Ўзбекистон халқи,
Ўз ҳаётимизни яхшироқ идора қилиш ва ваколатларимизни тўлароқ амалга ошириш учун,
Ҳар бир инсон учун табиий бўлган яшаш, эрк ва фаровонликка интилиш ҳуқуқ-ларини таъминлаш,
Кишиларимиз турмушини фақат қонун билан, тенглик асосида йўналтириб, муҳофаза қилиб бориш,
Зўравонлик ва жаҳолатдан қутилиш мақсадларида,
Мустақил Давлат – Ўзбекистон Респуб-ликасини таъсис қиламиз ва ушбу Консти-туцияни (Асосий Қонунни) унинг учун жорий қиламиз.

1 – модда

1-банд:

Қонунчиқариш ваколатларининг барчаси Ўзбекистон Республикаси халқи ихтиёри-дадир; халқ ўзида қолдирган ёки қонун чиқарувчи ҳокимиятга берган ваколатларнинг ҳар бирини ўзи амалга ошириши мумкин; бунда у ўзининг айрим ҳудудий ёки миллий қисми эрки ва ҳуқуқларига зид келадиган қонунга йўл қўймаслиги керак.

2-банд:1. Халқ ўз ихтиёридаги қонунчиқариш ваколатларини умумхалқ овози (референдум) йўли билан амалга оширади.

2. Референдум мавзуи ва муддати Ўзбекистон Республикаси қонунчиқарувчи  ҳокимияти чиқарган қонун билан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти чиқар-ган фармон билан белгиланади; бунда Ўзбе-кистон Республикаси Бош Ҳаками талаби билан ёки Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи ҳокимияти Палаталаридан бири ёки айрим вилоят аҳолисининг референдумга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганлари ярмидан кўпи ёки Ўзбекистон Республикаси халқи айрим миллий қисми референдумга  қатна-шиш ҳуқуқига эга бўлганларининг ярмидан кўпи ёки Ўзбекистон Республикаси бирор сиёсий партияси аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи талаб қилган мавзу ва муддатда референдум белгиланиши шарт.

3. Референдум ўтказувчи, ташвиқот уюштуривчи ва натижаларни аниқловчи органларнинг барчаси сиёсий партиялардан тенг сонли ваколат асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи овоз берадиган ҳудуддагина бундай органларга аъзо бўла олади; референдумда сайлов қутилари, бюллетенлари ва варақа-лари, ҳамда бошқа ҳужжатлар ва натижа баённомалари барча сиесий партиялар муҳрлари билан тасдиқланади.

4. Референдумда овозга қўйиладиган қонун лойиҳалари ёки номзодлар икки ва ундан ортиқ муқобиликкда ва варақаларидаги муҳрлар фақат сиёсий партияларга тегишли бўлиши ва улар сиёсий партия қайси қонун лойиҳаси ёки номзодни қўллашини аниқ кўрсатиб туриши лозим.

3-банд:

Ўзбекистон Республикаси фуқа-ролигида турган ва ўн саккиз ёшга тўлган ҳар бир киши Ўзбекистон Республикаси умум-халқ овози (референдум) ёки маҳаллий референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга; ҳар бир фуқаро ўзининг бу ҳуқуқудан фақат ўз хоҳиши ёки суд ҳукми ёки қарори билан маҳрум қилиниши мумкин; бу ҳуқуқни бошқа бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланади.

4-банд:

Референдумда қатнашиш ҳуқу-қига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг ярмидан кўпи қатнашса, референдум амалга ошган бўлади; қатнашганларнинг ярмидан кўпи розилик билдирган қонун лойиҳаси қонунга айланади ёки номзод сайланади.

5-банд:

Ўзбекистон Республикаси халқи ўзида қолдирган ва умумхалқ овози (рефе-рендум) йўли билан амалга оширадиган қонунчиқарувчилик ваколатлар:

1. ёзув алифбоси системасини қабул қи-лиш, ўзгартириш ва ислоҳ қилиш;

2. давлат тилини белгилаш, ўзгартириш ва ислоҳ қилиш;

3. давлат чегарасини бошқа давлатлар ҳисобига харбий ёки тинч йўл билан ўзгар-тириш;

4. давлат таълим системасини белгилаш, ўзгартириш ва ислоҳ қилиш;

5. давлат ҳудудида бошқа давлатларнинг ҳарбий бўлинмалари ва қўшинлари учун жой ажратиш ва жойлашишга рухсат бериш;

6. давлатнинг бошқа давлатлар билан қўшилиб ҳудудий яхлит янги давлат ҳосил қилиши;

7. давлатнинг бошқа давлатлар билан сиёсий, ҳарбий ёки иқтисодий иттифоқ, бирлашма ёки ҳамдўстлик тузиши ва ундан чиқиши;

8. давлат ҳудудида ёки бошқа давлат ҳудудида табиий муҳитнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган қонун чиқариш;

9. давлатнинг ички маъмурий-ҳудудий тизимининг ёппасига ўзгариши билан боғлиқ бўлган қонун чиқариш;

10. давлат ҳокимияти доимий жойла-шадиган ҳудудни белгилаш, ўзгартириш ва кенгайтириш;

11. умумхалқ эгалигидаги мулкка нисба-тан ворислик ҳуқуқини айрим бир қисмига бериш;

12. сўз ёки матбуот эркинлигини ёки тинч йиғилиш, ҳокимият суиистеъмол қили-нишига норозилик билдириш, давлатни яхшироқ идора қилиш талабини қўйиш учун тинч йиғилиш, юриш ёки намойиш ҳуқуқларини чеклаш;

13. Асосий Қонун (Конституция), унга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимча-лар қабул қилиш;

14. Ўзбекистон Республикаси Президен-ти лавозимига кўрсатилган номзодлар ораси-дан бирини сайлаш;

15. Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти лавозимига кўрсатилган номзод-лардан бирини сайлаш;

16. Ўзбекистон Республикаси Бош Ҳака-ми лавозимига кўрсатилган номзодлардан бирини сайлаш;

17. Давлат Кенгашини ёки унинг битта палатасини муддатидан олдин тарқатиб юбо-риш.

2 – модда

1-банд:

Ўзбекистон Республикаси халқи қонун чиқарувчи ҳокимиятга берган вакола-тлар эгаси Давлат Кенгашидир ва у Вакиллар Палатаси ҳамда Вилоятлар Палатасидан таркиб топган.

2-банд:

1. Вакиллар Палатаси таркиби ҳар қайси вилоятдаги ҳар бир сайлов ҳудуди аҳолиси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир сайлов ҳудуди аҳолиси икки йил муддатга сайлаб қўядиган аъзолардан иборат; бунда ҳар бир сайлов ҳудуди аҳолисининг референ-думда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганлари сайлаш ҳуқуқига ҳам эга.

2. Вакиллар Палатаси аъзоликка ном-зодларни Ўзбекистон Республикаси сиесий партияларнинг тегишли вилоят ҳамда Қора-қалпоғистон Республикаси ташкилотлари кўрсатадилар; бир ўринга номзодлар икки ва ундан ортиқ бўлиши керак.

3. Сайлов ўтказувчи, ташвиқот уюшти-рувчи ва натижаларни аниқловчи орган-ларнинг барчаси номзод кўрсатган сиесий партиялардан тенгсонли ваколат асосида тузилади; щар бир киши ўзи сайловчи бўлган ҳудуддагина бундай органларга аъзо бўла олади; сайлов қутилари, бюллетенлари, варақалари, натижа баённомалари ва ҳамда бошқа ҳужжатлари фақат номзод кўрсатган сиёсий партияларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.

4. Вакиллар Палатаси аъзоларининг сони ва давлат ҳокимияти бюджети учун ундири-ладиган воситасиз солиқ миқдори аҳоли сонига қараб вилоятларга ҳамда Қорақал-поғистон Республикаси аҳоли сонига бир хил мутаносибликда тақсимланади; аҳоли сони ва мутаносиблик шартларни аниқлаш тартиби махсус қонун билан белгиланади; бунда бир вакилга тўғри келадиган сайловчилар сони юз мингдан ошмаслиги керак; сайлов ҳудуд-ларини тегишли вилоят ҳамда Қорақалпоғис-тон Республикаси ижроия ҳокимияти белги-лайди.

5. Йигирма беш ёшга етмаган, сайлана-ётган вақтда уни сайлаётган сайлов ҳудудида ўзи ёки ота-онаси яшамайдиган ёки шу ҳудудда ўзи ёки ота-онаси туғилмаган ва охирги ўн беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигида бўлмаган киши вакил бўлиб сайланиши мумкин эмас.

6. Вакиллар Палатаси таркибида ўрин бўшаб қолса, тегишли вилоятнинг ёки Қора-қалпоғистон Республикаси ижроия ҳокими-яти бу ўринни тўлдириш учун сайлов тайин-лайди.

7. Вакиллар Палатаси ўзининг рахбар лавозимларини эгаллашга номзодлар кўрса-тади ва сайлайди; номзодларни сиёсий партияларнинг Палата таркибидаги гуруҳлари кўрсатади; сайлов яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

8. Вакиллар Палатаси давлат ҳокими-ятининг ҳар қандай лавозимини эгаллаб турган кишига нисбатан тергов қўзғашдан иборат махсус ҳуқуқга эга.

3-банд:

1. Вилоятлар Палатаси таркибига ҳар қайси вилоятдан Ўзбекистон Республикаси  пойтахтидан ҳамда Қорақалпоғистон Респуб-ликасидан учтадан аъзо киради; улар тегишли вилоят, Ўзбекистон Республикаси   пойтахти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси аҳоли-си референдуми йўли билан олти йил муддат-га сайланади; вилоятлар Палатасининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга.

2. Вилоятлар Палатасига ҳар икки йилда бир марта сайлов ўтказилади; унда палата аъзолари умумий сонининг учдан бир қисми сайланади; биринчи марта ўтказиладиган сайловда ҳар бир вилоят ёки Ўзбекистон Республикаси пойтахти ёки Қорақалпоғистон Республикасидан сайланадиган учта кишидан бири икки йилга, бири тўрт йилга ва бири олти йилга сайланади.

3. Вилоятлар Палатасига ўттиз ёшга етмаган, охирги ўн беш йил давомида Ўзбе-кистон Республикаси фуқаролигида турмаган ва сайланаётган вақтда уни сайлаётган вилоят ёки Ўзбекистон Республикаси пойтахти ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўзи ёки ота-онаси яшамайдиган ёки шу ҳудудда ўзи ёки ота-онаси туғилмаган киши аъзо бўлиб сайланиши мумкин эмас.

4. Вилоятлар Палатасига аъзоликка ном-зодларни Ўзбекистон Республикаси сиёсий партияларнинг тегишли вилоят ёки Ўзбекис-тон Республикаси пойтахти ёки Қорақалпо-ғистон Республикаси ташкилотлари кўрсата-дилар; бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилиши керак.

5. Вилоятлар Палатасига сайлов ўтка-зувчи, ташвиқот уюштирувчи ва  натижалар-ни аниқловчи органларнинг барчаси номзод кўрсатган сиесий партиялардан тенгсонли ваколат асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи сайловчи бўлган ҳудуддагина бундай орган-ларга аъзо бўла олади; сайлов қутилари, бюллетенлари, варақалари, натижа баённо-малари ва бошқа ҳужжатлар фақат номзод кўрсатган сиёсий партиялар муҳрлари билан тасдиқланади.

6. Вилоятлар Палатаси таркибида ўрин бўшаб қолса, тегишли вилоят ёки Ўзбекистон Республикаси пойтахти ёки Қорақалпоғистон Республикаси ижроия ҳокимияти бўш ўринни тўлдириш учун сайлов тайинлайди.

7. Вилоятлар Палатаси ўзининг рахбари ва бошқа лавозимларига ўзи номзодлар кўрсатади ва сайлайди; номзодларни сиёсий партияларнинг Палатадаги гуруҳлари кўрса-тади; сайлов яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

8. Вилоятлар Палатаси ваколатларига Вакиллар Палатаси тергов қўзғаган ишлар бўйича судлов ўтказиш ва ҳукм чиқаришдан иборат махсус ҳуқуқ киради; бу ҳолларда судлов натижаси Палата аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми розилиги билан қабул қилинади; айблов ҳукми лавозимидан четлатиш ва ишни тергов органларига оши-риш билан чекланади; агар судланувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлса, Палата мажлисини Ўзбекистон Республи-каси   Бош Ҳаками бошқаради; Вилоятлар Палатаси ҳукми билан лавозимдан четлатил-ган киши давлат ҳокимиятининг бирон лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади; Вилоятлар Палатаси судлов натижа-сида хоинлик, порахўрлик ва бошқа оғир жиноятларда айблаган киши лавозимидан четлатилади.

4- банд:

1. Вакиллар Палатаси ва Вилоятлар Па-латасига сайловлар Ўзбекистон Республикаси бўйича бир кунда ўтказилади; сайловлар ўтказиш тартиби ва муддатини Давлат Кенга-ши ушбу Конституция доирасида белгилайди.

2. Ҳар бир Палата сайлов натижаларига, ўз аъзоларининг сайланишидаги қонуний-ликка ва уларнинг ваколатларига тегишли масалаларни ўзи ҳал қилади; Палаталарнинг ҳар бири учун, ушбу Асосий Қонунда кворум кўрсатилмаган ҳолларда, оддий кўпчилик иш юритишдаги кворумни ташкил қилади.

3. Ҳар бир Палата ўз мажлисларининг тартибини белгилайди, тартиб бузган аъзо-ларини учдан икки овоз билан ўз таркибидан чиқаришгача жазолайди; ўз мажлисларининг баённомасини олиб боради ва уни даврий равишда чоп эттиради.

4. Давлат Кенгаши йилига камида икки марта йиғилади ва унинг сессиялари декабр ҳамда июн ойларининг биринчи якшанбаси кунлари бошланади; Палаталар ўз мажлис-ларини белгилаб қўйилган жойдагина ўтказа-дилар ва улар бир-бири билан келишмасдан ўз мажлисларини уч кундан ортиқ муддатга кечиктиролмайдилар.

5. Давлат Кенгашининг Палаталарни қўшиб ўтказадиган умумий мажлиси фақат қасамёд қабул қилиш, танишиш ва бошқа ҳил тантанали маросимларда, ҳамда шошилинч ахборотлар учун тайинланади; бундай қўшма мажлисларда Вилоятлар Палатасининг раҳба-ри раислик қилади, лекин қонун-лойиҳа ёки қонун қабул қилинмайди.

5-банд:

1. Давлат Кенгаши аъзолари қонун билан белгилаб қўйиладиган маош оладилар; улар Палаталарда гапирган сўзи ва билдирган мулоҳазалари учун бошқа бирон-бир жойда жавобгарликка тортилиши таъқиқланади; дав-латга хоинлик ёки жиноят қилмаган бўлса, улар тегишли Палата сессияларида қатнаша-ётганда ҳибсга олиниши таъқиқланади.

2. Давлат Кенгашининг бирон аъзоси давлат ҳокимиятининг у сайланган муддат ичида вужудга келган лавозимларига тайин-ланиши таъқиқланади; давлат ҳокимиятининг бирон-бир лавозимини эгаллаб турган киши, шу лавозимни бўшатмасдан туриб, Давлат Кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

3. Давлат Кенгаши Палаталарининг таркиби қонун билан белгиланади; бунда ҳар Палата таркибига тегишли қонун-лойиҳа даставвал шу Палатанинг ўзидан чиқади ва бошқа қонун-лойиҳаларга ўхшаш равишда қонунга айланади.

4. Давлат ҳокимияти бюджетининг даро-мад қисмига тегишли барча қонун-лойиҳалар даставвал Вакиллар Палатасидан чиқади ва Вилоятлар Палатасига ўтказилади; Вилоятлар Палатаси бошқа қонун-лойиҳаларга ўхшаган, унга ўзгартиришлар таклиф қилиши мумкин.

6-банд:

1. Вакиллар Палатаси ва Вилоятлар Палатаси иккаласи ҳам қабул қилган ҳар қандай қонун-лойиҳа имзо учун Президентга тақдим этилади; Президент қонун-лойиҳага имзо чекади ёки ўзининг эътирозлари билан биргаликда қонун-лойиҳани даставвал муҳо-камага қўйган Палатага қайтаради; бу Палата эътирозларни тўлалигича қайд қилади ва қонун-лойиҳани қайтадан муҳокама қилади; қайтадан қилинган муҳокамада Палата учдан икки овоз билан қонун-лойиҳани тасдиқласа, уни қайд қилинган эътирозлар билан биргаликда бошқа Палатага оширади ва бу Палата ҳам учдан икки овоз билан қабул қилган қонун-лойҳа қонунга айланади; қонун-лойиҳа қайтадан муҳокама қилинган барча ҳолларда иккала Палатада ҳам қонун-лойиҳани қўллаб ёки қарши овоз берганлар исми-шарифлари қайд қилинади; агар қонун-лойиҳа Президентга имзо учун топширилган кундан бошлаб ўн иш куни давомида қайтарилмаса, Президент имзо чекмаган ҳолда ҳам, қонун-лойиҳа қонунга айланади, қонун-лойиҳани ўн иш кунида Давлат Кенгаши ўз сессиясини кечиктир-ганлиги туфайли қайтариш иложи бўлмаган ҳол бундан мустаснодир.

2. Давлат Кенгаши қабул қилган ҳар қандай қарор, хулоса ва ечим, мажлисларини орқага суриш тўғрисидаги қарордан ташқари, Президентга топширилади ва фақат у маъқуллагандан кейингина  кучга киради; агар у маъқулламаса, қонун-лойиҳалар учун белгиланган қоида ва шартларга биноан Вакиллар Палатаси ва Вилоятлар Палата-сидан учдан икки овоз билан қайта тасдиқдан ўтиши керак.

7-банд (Давлат Кенгашига берилган ваколатлар):

1. давлатни идора қилиш, мудофаа, ички осойишталик ва фаровонлик масалаларини ҳал қилиш учун зарур бўлган ва Ўзбекистон Республикаси  ҳудудида бир ҳилдаги солиқ, бож, ўлпон ва йиғинлар белгилаш ва уларни ундириш;

2. Ўзбекистон Республикаси номидан қарз битимлари тузиш;

3. бошқа давлатлар билан ва вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрта-ларидаги ўзаро савдони бошқариш; фуқа-ролигига қабул қилиш учун аслийлаштириш қоидалари ва ундан чиқариш қонунларини белгилаш;

4. Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш учун аслийлаштириш қоидалари ва ундан чиқариш қонунларини белгилаш;

5. пул, нархли қоғозлар, танга-чақа чиқариш, уларнинг ва бошқа давлат пул бирликларини белгилаш ишларини бошқа-риш;

6. муомаладаги пул, нархли қоғозлар ва тангаларни сохталаштирганлик учун жазо белгилаш;

7. Ўзбекистон Республикаси ижроия ҳокимиятининг тузилмасини белгилаш;

8. Ўзбекистон Республикаси юридик ҳокимиятининг тузилмасини белгилаш;

9. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг бир қисмида ҳарбий ҳолат эълон қилиш;

10. Ўзбекистон Республикасига хоинлик деб топилган хатти-ҳаракатлар учун жазо белгилаш;

11. бошқа давлат ҳудудига ҳарбий қисм ва аскар киритиш, уларни жойлаш;

12. қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва улар билан савдо ишларини йўлга қўйиш;

13. армия тузиш ва уни таъминлаш;

14. флот тузиш ва уни таъминлаш;

15. ҳарбий кучлар ва аскарларни идора қилиш қоидаларини чиқариш;

16. ички осойишталик учун қуролли бўлинмалар тузиш ва уларни идора қилиш қоидаларини чиқариш;

17. Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликларининг барчасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишни бошқариш;

18. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти бюджетининг даромад ва харажат қисмларининг таркибини белгилаш;

19. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизими жойлашиши учун ажра-тилган ҳудудни идора қилишда махсус вако-латли ҳокимият вазифаларини бажариш.

3-модда

1-банд:

1. Ўзбекистон Республикаси ижроия ҳокимиятининг биринчи даражали лавозими Президент лавозимидир; Президент умумҳалқ овози (референдум) йўли билан беш йил муддатга Вице-Президент билан биргаликда сайланади;

Президент лавозимига ҳеч бир киши икки мартадан ортиқ сайланмайди; Президент лавозимига сайланган кишининг ўрнини икки йилдан ортиқ даврда эгаллаб турган ёки шунча вақтда унинг вазифаларини бажариб турган ҳеч бир киши Президентлик лавози-мига бир мартадан ортиқ сайланолмайди; сайлов бюллетенлари ва варақалари Прези-дентликка номзодлар учун алоҳида, Вице-Президентликка номзодлар учун алоҳида тузилади.

2. Президент ва Вице-Президент лаво-зимларига номзодларни Ўзбекистон Респуб-ликаси сиёсий партиялари кўрсатадилар; ҳар бир сиёсий партия Президент лавозимига бир кишини ва Вице-Президент лавозимига бир кишини номзод қилиб кўрсатади; бунда номзодларнинг камида биттаси ўзини номзодликка кўрсатаётган партия сафида турмаслиги керак; номзодлар кўрсатиш тартибини ҳар бир сиёсий партия ўзи белги-лайди.

3. Президент ва Вице-Президент лавозимларига сайлов ўтказувчи, ташвиқот уюштурувчи ва натижаларни аниқловчи органларнинг барчаси номзод кўрсатган сиёсий партиялардан тенг сонли ваколат асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи сайловчи бўлган ҳудуддагина бундай органларга аъзо бўла олади; сайлов қутилари, бюллетенлари, варақалари, натижа баённомалари ва бошқа ҳужжатлар фақат номзод кўрсатган сиёсий партиялар барчасининг муҳрлари билан тас-диқланади.

4. Президент ва Вице-Президент лаво-зимларига 35 (ўттиз беш) ёшга тўлмаган, охирги ўн беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшамаган ва унинг фуқаролигида турмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат тилини мукаммал эгалламаган киши сайланиши мумктн эмас.

5. Президент ва Вице-Президент лаво-зимларига сайлов ноябр ойида ўтказилади; сайланган кишилар кейинги йилнинг январ ойи иккинчи якшанбаси куни Давлат Кенгашида қасамёд қабул қилиб, ўз ваколатларини бажаришга киришади; агар ноябр ойида ўтказилган референдумда Президент ёки Вице-Президент сайланмаса, декабр ойида референдум қайтадан ўтказилади; бунда аввалги референдумда энг кўп овоз олган иккитадан номзод овозга қўйилади; Президент лавозимига референдум ва қайта референдум натижасида кейинги йилнинг январ ойи иккинчи якшанбасигача ҳеч ким сайланмаса, Вице-Президентликка сайланган киши Президент бўлади ва Вице-Президент лавозими навбатдаги сайловгача бўш туради; агар Вице-Президент ҳам сай-ланмаган бўлса, Давлат Кенгаши қонун чиқариб Президент вазифасини бажарувчи кишини белгилайди.

6. Президент ўз лавозимидан четлатилса ёки у вафот қилса ёки ўз аризасига биноан истеъфога чиқса, Президент ваколатлари Вице-Президентга ўтади ва у бу ваколатларни навбатдаги сайловда сайланган Президент қасамёд қабул қилғунга қадар бажаради.

7. Президент ва Вице-Президентга Давлат Кенгаши иш ҳақи белгилайди; белгиланган иш ҳақи уларнинг сайланиш даврида камайтирилмаслиги керак ва улар бошқа бирон-бир жойда иш ҳақи олмасликлари керак.

2-банд:

1. Президент ҳар йили январ ойида Ўзбе-кистон Республикасининг иқтисодий ва сиё-сий аҳволи тўғрисида Давлат Кенгашига ҳисобот йўллайди ва ўз фикрига кўра зарур, фойдали чораларни таклиф қилади.

2. Президент ва Вице-Президент ўз вако-латларини бошлаган кундан то ваколатлари тугаган кунгача ҳеч қайси сиёсий партия сафида турмаслиги ва партия органлари ишида иштирок этмаслиги керак.

3-банд (Ўзбекистон Республикаси Пре-зиденти ваколатлари):

1. Ўзбекистон Республикаси армияси ва флоти бош қўмондони;

2. Вилоятлар Палатаси маслаҳати ва розилиги билан, Палата аъзолари умумий сонининг ярмидан кам бўлмаган, лекин муҳокамада иштирок этаётган аъзоларининг учдан икки қисми розилик билдирган ҳолда, халқаро шартномалар тузиш;

3. Элчи ва бошқа мухтор вакиллар, консулларни Вилоятлар Палатаси маслаҳати ва розилиги билан тайинлаш;

4. Ижроия ҳокимиятининг барча лавозимларига, Вице-Президентдан ташқари, вилоятлар Палатаси маслаҳати ва розилиги билан унинг таркибидаги сиёсий партиялар вакиллари сонига мутаносиб равишда тайинлаш;

5. Ижроия вазирликлар ҳар бирининг раҳбаридан унинг ваколат доирасидаги исталган масала юзасидан ёзма хулоса талаб қилиш;

6. Вилоятлар Палатаси сессиялари оралигида бўшаб қолган ўринларнинг барчасини навбатдаги сессиягача муддат билан тайинлаб тўлғизиш;

7. Давлат Кенгаши ёки унинг Палаталаридан бирини шошилинч равишда чақириш;

8. Сессияларини кечиктириш юзасидан Палаталар ўртасида келишмовчилик содир бўлганда ўзи маъқул топган муддатга сессияларни кечиктириш;

9. Элчилар ва мухтор вакилларни қабул қилиш;

10. Вилоятлар Палатаси чиқарган судлов ҳукмидан бошқа ҳолларда жиноятлар учун чиқарилган ҳукмларнинг ижросини кечиктириш ва афв этиш;

11. Ижроия ҳокимиятнинг барча лавозимлардаги кишилар ваколатларини белгилаб бериш.

4-модда1-банд:

Ўзбекистон Республикаси юридик ҳоки-мияти ваколатларининг эгаси Бош Ҳакам-ликдир ва у Бош Судлов Ҳакамлиги ҳамда Бош Тергов Ҳакамлигидан таркиб топган.

2-банд:

Ўзбекистон Республикаси юридик ҳоки-миятининг биринчи даражали лавозими Бош Ҳакам лавозимидир; Бош Ҳакам умумхалқ овози (референдум) йўли билан муддатсиз сайланади ва ўз ваколатларини тўла ва бенуқсон амалга оширар экан, бу лавозимни у ўзида сақлаб қолади; Бош Ҳакамнинг хизмат ҳақини Давлат Кенгаши белгилайди ва давлат ҳокимияти бюджетидан тўланади.

3-банд:

Бош Ҳакам лавозимига номзодларни Ўз-бекистон Республикаси сиёсий партиялари кўрсатадилар; номзодлар кўрсатиш тартиби-ни ҳар бир сиёсий партия ўзи белгилайди; Бош Ҳакам лавозимига камида йигирма йил Ўзбекистон Республикаси юридик система-сида ишламаган, хизмат фаолияти давридаги хатти-щаракатлари бенуқсон бўлмаган, Ўзбе-кистон Республикаси фуқаролигида турмаган ва унинг давлат тилини мукаммал эгаллама-ган киши сайланиши мумкин эмас.

4-банд:

Бош Ҳакам лавозимига номзодлар кўрса-тиш ва улар орасидан бирини сайлаш учун референдум ўтказиш муддатларини Прези-дент тайинлайди ва камида икки ой олдин эълон қилади; референдум ўтказувчи, ташви-қот уюштурувчи ва натижаларни аниқловчи органларнинг барчаси номзод кўрсатган сиёсий партиялардан тенг сонли вакиллик асосида тузилади; ҳар бир киши бундай органларга фақат ўзи сайловчи бўлган ҳудуддагина аъзо бўла олади; овоз бериш қутилари, бюллетенлари, варақалари,  натижа баённомалари ва бошқа ҳужжатлар номзод кўрсатган  сиёсий партиялар барчасининг муҳрлари билан тасдиқланади.

5-банд:

Бош Ҳакам лавозимига сайланган киши Давлат Кенгашида қасамёд қабул қилган кундан бошлаб ўз ваколатларини бошлайди; агар референдумда ҳеч ким санлаймай қолса, қайта референдум ўтказилади; Бош Ҳакам ўз лавозимидан четлатилса ёки у вафот этса, ёки истеъфога чиқса, Давлат Кенгаши қонун чиқариб, Бош Ҳакам сайлангунга қадар муддат билан бировни бу ўринга тайинлайди; лекин бу муддат олти ойдан ошмаслиги керак; қайта референдумда ҳеч ким сайланмай қолган тақдирда ҳам Давлат Кенгаши олти ойгача муддат билан бировни Бош Ҳакам лавозимига тайинлайди; бу ҳолларда бошланғич таклиф Вилоятлар Пала-тасидан чиқади; Бош Ҳакам лавозимидаги киши ўз ваколатлари бошланган кундан то улар тугаган кунгача бирон-бир сиёсий партия сафида турмаслиги керак.

6-банд:

1. Ўзбекистон Республикасида  барча судлов ишларини Бош Судлов Ҳакамлиги яхлит тизимга бирлаштирган махсус ва Вилоят судлов ҳакамликлари, Қорақалпо-ғистон судлов ҳакамлиги ҳамда қуйи поғона-даги судлов ҳакамликлари, ҳакамлари ва холис фуқаролар ҳакамликлари амалга оширади.

2. Бош Судлов Ҳакамлиги фаолиятини Бош Ҳакам бошқаради; Бош Судлов Ҳакам-лиги аъзоларининг умумий сони ва аъзоликка номзодлар тўғрисида Бош Ҳакам Давлат Кенгашининг Вакиллар Палатасига таклиф киритади; бу таклиф Вакиллар Палатаси муҳокамасидан қонун–лойиҳа сифатида чиқиб, худди бошқа қонун–лойиҳалар каби, қонунга айлантирилади;

3. Бош Судлов Ҳакамлиги тасарруфидаги махсус судлов ҳакамликларини Давлат Кенга-ши таъсис қилади; уларнинг ва вилоят ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳаками лаво-зимидаги кишиларни ҳамда махсус судлов ҳакамликлари раҳбарларини Бош Судлов Ҳакамлиги учдан икки овоз билан тайинлай-ди;

4. Бош Судлов Ҳакамлиги аъзолигидаги ҳакамлар ва барча қуйи ҳакамлик аъзолиги-даги ҳакамлар ўз хатти-ҳаракатлари бенуқ-сонлигини сақласа, ўз лавозимларини ҳам сақлайдилар ва оладиган маошлари камай-трилмайди; улар ўз ваколатларини бошлаган кундан то бу ваколатлар тўхтаган кунгача бирон-бир сиёсий партия сафида турмаслик-лари керак.

5. Ҳар бир Вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси Судлов Ҳакамликлари ўзлари-нинг қуйи ҳакамликларини шакллантиради-лар ва улар фаолиятига раҳбарлик қиладилар.

7- банд (Бош Судлов Ҳакамлиги вако-латлари):

1. Ўзбекистон Республикаси Асосий Қо-нунини бузганликда қўйилган ҳар қандай айб бўйича ҳукм чиқариш;

2. Бевосита ўз тасарруфидаги махсус, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси Судлов Ҳакамликлари чиқарган ҳукмлар юза-сидан тушган шикоятларни кўриш ва қайта ҳукм чиқариш;

3. Давлат Кенгаши чиқарган қонунлар ва Президент чиқарган фармонлар Ўзбекистон Республикаси Асосий Қонуни доирасида бўлишини назорат қилиб бориш ва Асосий Қонунга зид ҳолларда уларни тўхтатиб қўй-иш;

4. Ўзбекистон Республикаси қонун чиқа-рувчи ва ижроия ҳокимиятлари ўртасидаги муносабатларнинг Асосий Қонун доирасида бўлишини назорат қилиб бориш ва улар юзасидан хулоса чиқариш;

5. Ўзбекистон Республикаси Асосий Қо-нунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар таклиф қилиш;

6. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳоки-мияти тизими таркибидаги ҳар қандай орган ёки мансабдор кишига қўйилган айблов ишлар бўйича биринчи поғона судлов органи сифатида ҳукм чиқариш;

7. ўз тасарруфидаги қуйи судлов ҳакам-ликларининг барчасига раҳбардик қилиш, улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва янги ҳакамликлар таъсис қилиш бўйича Дав-лат Кенгашига таклифлар киритиш;

8. умумҳалқ овози (референдум) ва қо-нун чиқарувчи ҳокимият ўртасида ваколатлар тақсимоти Асосий Қонун доирасида бўли-шини назорат қилиб бориш ва бу тўғрида хулоса чариш;

9. Судлов ҳакамликлари ишига тазйиқ ўтказиш ва аралашиш билан боғлиқ ишлар юзасидан биринчи поғона судлов органи сифатида ҳукм чиқариш;

10. Бош Ҳакам, Бош Судлов Ҳакамлиги ва Бош Тергов Ҳакамлиги ўртасидаги ушбу Асосий Қонунда кўрсатилмаган муносабат-ларни белгилаш.

8-банд (Махсус  Судлов Ҳакамликлари қуйидагилардан иборат):

1. Фуқаролик ишлари судлов ҳакамлиги;

2. Жиноий ишлар судлов ҳакамлиги;

3. Маъмурий ишлар судлов ҳакамлиги;

4. Меҳнат ишлари судлов ҳакамлиги;

5. Ҳарбий ишлар судлов ҳакамлиги;

Давлат Кенгаши заруратга қараб бу рўйхатни кенгайтириши мумкин.

9-банд:

1. Ўзбекистон Республикасида барча тер-гов ишларини Бош Тергов Ҳакамлиги ва у яхлит тизимга бирлаштирган Тергов ҳакам-ликлари ҳамда терговчи – ҳакамлар амалга оширади; Бош Тергов Ҳакамлиги таркибига кирувчи ҳакамларнинг умумий сонини Давлат Кенгаши белгилайди; бу тўғрида Бош Ҳакам Вакиллар Палатасига киритган таклиф бошқа қонун-лойиҳалар каби қонунга айлан-тирилади.

2. Бош Тергов Ҳакамлигининг биринчи даражали лавозими Бош Терговчидир; Бош Терговчи ва Бош Тергов Ҳакамлиги аъзоси лавозимларига Бош Ҳакам Вакиллар Палата-сига киритган таклиф билан Давлат Кенгаши тайинлайди; Бош Тергов Ҳакамлигининг бевосита тасарруфидаги махсус тергов ҳакам-ликларини Бош Ҳакам Вакиллар Палатасига киритган таклиф билан Давлат Кенгаши таъ-сис қилади.

10- банд:

Махсус тергов ҳакамликлари, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси тергов ҳакам-ликлари таркибини Бош Ҳакамлик шакллан-тиради; бунинг учун бўш ўринларга танлов эълон қилинади; танловни даставвал Бош Тергов Ҳакамлиги ўтказади ва ўз таркибидаги ҳакамлар умумий сонининг ярмидан кўп овоз билан қабул қилинган ўз таклифларини Бош Судлов Ҳакамлигига оширади; Бош Судлов Ҳакамлиги ҳам ўз таркибидаги ҳакамлар умумий сонининг ярмидан кўп овоз билан қабул қилса, таклиф Бош Ҳакамга имзо учун топширилади; агар таклиф қабул қилинмаса ёки Бош Ҳакам унга имзо чекмаса, қайтадан кўриш учун Бош Тергов Ҳакамлигига қайтарилади; қайтадан кўрилган таклиф Бош Тергов Ҳакамлигидаги ҳакамлар умумий сонининг бешдан тўрт қисми розилиги билан қабул қилинса, Бош Ҳакам имзо чекмаса ҳам кучга киради.

11- банд:

Вилоят Тергов Ҳакамликлари ва Қора-қалпоғистон Республикаси Тергов Ҳакамлиги ўз тасарруфидаги қуйи тергов ҳакамликла-рини танлов йўли билан шакллантиради; бунда ҳар қайси вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси ваколатли мажлислари қуйи тергов ҳакамликларини таъсис қилади ва уларнинг сон жиҳатдан таркибини белгилаб беради.

12- банд (Бош Тергов Ҳакамлиги вако-латлари):

1. Бош Судлов Ҳакамлиги ваколатларига кирувчи барча судлов ишлари бўйича тергов қўзғаш ва ўтказиш;

2. Давлат Кенгаши тергов органларига ошириш тўғрисидаги айблов ҳукми чиқарган ишлар бўйича биринчи поғона тергов органи сифатида тергов амалга ошириш;

3. Давлат ҳокимиятига доимий ажра-тилган ҳудудда содир бўлган жиноий ишлар бўйича биринчи поғонадаги тергов органи сифатида тергов амалга ошириш;

4. Барча тергов органларига раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.

13-банд (Махсус тергов ҳакамликлари қуйидагилардан иборат):

1. Жиноий ишлар тергов ҳакамлиги;

2. Ҳарбий ишлар тергов ҳакамлиги;

Давлат Кенгаши заруратга қараб бу рўй-хатни кенгайтириши мумкин.

14-банд:

Бош терговчи, Бош Тергов Ҳакамлиги аъзолари, махсус тергов ҳакамликлари аъзо-лари ва вилоят ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Тергов ҳакамликлари аъзолари ўз ваколатлари бошланган кундан то тўхтаган кунгача бирон-бир сиёсий партия сафида турмасликлари керак; улар ва қуйи лавозим-даги барча терговчи-ҳакамлар ўз хатти-ҳара-катларининг бенуқсонлигини сақлар эканлар, ўз лавозимларини ҳам сақлайдилар ва уларнинг маошлари камайтирилмайди; хатти-ҳаракатларидаги нуқсон туфайли лавозими-дан четлатиш ваколати фақат шу лавозимига қабул қилган орган ихтиёридадир.

5-модда

1-банд:

Ўзбекистон Республикаси ҳуду-дида туғилган ёки бу ҳудуддан ташқарида туғилган вақтда отаси ва онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигида турган ёки отаси ва онаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ёки Ўзбекистон Респуб-ликасида аслийлаштиралган (натурализация қилинган) ёки миллий-ҳудудий чегаралаш натижалари бўйича ўз эркини билдирган ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига бўй-сунган ҳар бир киши Ўзбекистон Республи-каси фуқаросидир.

2-банд:

Қонуний судловсиз ҳеч бир фуқаро ҳаётдан, эрк ва мулк эгалигидан маҳрум қилиниши мумкин эмас; эвазига адолатли ҳақ тўламасдан ҳеч қандай хусусий мулк ўз эгасидан умумҳалқ эгалигига тортиб олинмаслиги керак; ҳеч бир киши жиноий ишда ўзига қарши гувоҳлик беришга мажбур қилинмаслиги керак; ҳеч бир киши бир жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилмаслиги керак.

3-банд:

Кишиларнинг шахсий ҳаёти, турар жойи, ўзаро суҳбатлари, ёзувлари ва мол-мулкларининг дахлсизлиги, далилсиз тинтув ёки тутқин ёки ҳибслар билан бузилиши таъқиқланади; тинтув ёки тутқин ёки ҳибсга ҳакамлик рухсатномаси етарли далилларсиз ҳамда ёзма қасамсиз берилмаслиги керак; бундай рухсатномаларда ҳибсга ёки тутқин-ликка олинадиган кишилар ёки мол-мулкларнинг ҳамда тинтув қилинадиган жой-ларнинг тўлиқ тафсилоти берилиши керак.

4-банд:

Ҳокимият суистеъмол қилинишига норозолик билдириш, давлатни яхшироқ идора қилиш талабини қўйиш учун йиғилган тинч юриш, йиғилиш ёки намойишни тўхтатиб қўйиш ёки тарқатиб юбориш таъқиқланади; жамоат хавфсизлигини бузиши мумкин бўлган исён ёки ҳужум қилиш ҳоллари бундан истисно.

5-банд:

Ҳар бир фуқаро барчага баробар одил судлов ҳуқуқига эга; ҳеч бир кишига судлов тартиби кафолатлари тўла риоя қилинмасдан айблов ҳукми чиқариш мумкин эмас; ҳеч бир кишига нисбатан ғайриинсоний, одатдан ташқари, беҳаёларча ва ваҳшиёна муносабат ёки жазо ишлатилмаслиги лозим.

6-банд:

Оғир ва шармандали жиноят учун ҳеч ким холис фуқаролар ҳакамлиги чиқарган айблов ҳукми ёки қарорисиз жавобгарликка тортилмайди; фақат ҳарбий ҳакамликларда кўриладиган жиноятлар бундан истисно; жиноий ишларнинг барча ҳолларида айбдор жиноят юз берган вилоятда холис фуқаролар ҳакамлигининг тез ва очиқ оммавий судлови ҳуқуқига эга; айбдор ўз гувоҳларини мажбурий чақиртиришни ва ҳимоя учун оқловчи (адвокат) ёрдамидан фойдаланишни талаб қилиши мумкин.

7-банд:

Ҳар бир киши ўз дунёқарашлари, жамият ҳаётининг ҳар қандай масаласига тегишли фикр-мулоҳазалари ва ахборотларини оғзаки ёки ёзма сўз орқали изҳор қилиш эркига эга; бу эрк давлат томонидан ҳимоя қилинади ва бирон-бир тарзда чекланиши таъқиқланади; матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг бошқа турларига нисбатан эгалик муноса-ботларида ягона эгалик ёки яккаҳокимликка йўл қўйилмайди.

8-банд:

Бирон-бир таълимотга, маслакка ёки динга эътиқод қилиш-қилмаслик ҳар бир кишининг фақат ўз эркидир. Бу эрк ёки виждон эркинлиги давлат томонидан ҳимоя қилинади ва уни одил судлов йўлидан ташқари бирон-бир тарзда чекланиши таъқиқланади; ҳар хил таълимотлар ёки маслаклар, динлар орасидаги мунособатларда зўравонлик ва зўрликка йўл қўйилмайди.

9-банд:

Ҳар бир киши ўз хусусий мулкига асос-ланган уни ривожлантириш ва кўпайтиришга қаратилган ўз тадбирига эга бўлиш ҳуқуқига эга; бу эрк ёки тадбиркорлик эркинлиги давлат томонидан қонун билан ҳимоя қилинади ва одил судлов йўлидан бошқа бирон-бир йўл билан чекланмайди.

6-модда1-банд:

Ўзбекистон Республикасида вилоят иж-роия ҳокимиятининг биринчи даражали лавозими Вилоят Ҳокимидир; Қорақалпо-ғистон Республикасида бу лавозимни Қора-қалпоғистон Республикаси қонун чиқарувчи ҳокимиятининг ўзи белгилайди.

2-банд:

Вилоят Ҳокими вилоят умумхалқ овози (вилоят референдуми) йўли билан беш йил муддатга сайланади;  Вилоят Ҳокими лаво-зимига ҳеч бир киши икки мартадан ортиқ сайланолмайди; вилоят референдуми ўтказиш муддатини Ўзбекистон Республикаси Прези-денти тайинлайди; бирон-бир сиёсий парти-янинг вилоят ташкилоти аъзоларининг умумий сонининг учдан икки қисми ёки бирон-бир туман сайловчилари умумий сонининг ярмидан кўпи ёки Вилоят Кенгаши талаб қилса вилоят референдуми тайинла-ниши шарт.

3-банд:

Вилоят Ҳокими лавозимига номзодларни Ўзбекистон Республикаси сиёсий партиялари вилоят ташкилотлари кўрсатадалар; ҳар бир сиёсий партия бир кишини номзод қилиб кўрсатади; номзодлар кўрсатиш вилоят референдуми кунидан икки ой олдин тугаши керак.

4-банд:

Вилоят Ҳокими лавозимига сайлов учун вилоят референдумини ўтказувчи, ташвиқот уюштирувчи ва натижаларни аниқловчи органларнинг барчаси номзод кўрсатган сиёсий партиялардан тенг сонли вакиллик асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи сайловчи бўлган ҳудуддагина бундай органларга аъзо бўла олади; сайлов қутилари, бюллетенлари, варақалари, натижа баённомалари ва ҳамда бошқа ҳужжатлар  номзод кўрсатган сиёсий партиялар муҳрлари билан тасдиқланади.

5-банд:

Вилоят референдумида Вилоят Ҳокими лавозимига ҳеч ким сайланмай қолса, қайта референдум ўтказилади ва унда биринчи референдумда энг кўп овоз олган иккита номзод овозга қўйилади; референдум ёки қайта референдум қатнашчиларининг ярми-дан кўпи розилик билдирган киши Вилоят Ҳокими бўлади; қайта референдумда ҳам ҳеч ким сайланмай қолса ҳамда Вилоят Ҳокими лавозими бўшаб қолган бошқа ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти навба-тдаги вилоят референдумигача, лекин кўпи билан икки йил муддатга вилоят Ҳокимини тайинлайди.

6- банда:

Вилоят Ҳокими лавозимига 30 (ўттиз) ёшга тўлмаган, сайланаётганда шу вилоятда яшамайдиган ёки шу вилоятда туғилмаган, давлат тилини мукаммал эгалламаган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигида турмаган киши сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.

7-банд:

Вилоят Ҳокими вилоят ҳокимиятининг тизими ва таркиби, вилоят бюджетенинг таркиби ва уни яхшилаш йўллари тўғрисида ўз фармойишларининг лойиҳаларини Вилоят Кенгашига топширади; Вилоят Кенгаши маъ-қуллагандан кейиингина уларга имзо чекиб фармойиш чиқаради.

7- модда

1-банд:

Вилоят миқёсида қонун чиқарувчилик ваколатлари барчасининг эгаси вилоят халқидир; бу ваколатларни у вилоят умум-халқ овози (вилоят референдуми) йўли билан амалга оширади; вилоят халқининг қонун яратувчилик фаолияти вилоят референдуми чиқарган қоидаларда ифодаланади; бу қоидалар вилоят ҳокимияти органларининг барчаси учун устивор қонундир; вилоят референдуми вилоятнинг айрим ҳудудий ёки миллий қисми эрк ва ҳуқуқларига зид келадиган ҳамда вилоят халқининг эрк ва ҳуқуқларига зид келадиган қоида чиқармас-лиги керак.

2-банд:

Вилоят референдуми мавзуси ва муддати Вилоят Ҳокими ўз ташаббуси ёки Вилоят Кенгаши қарорига биноан чиқарган фармо-йиш билан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан белгиланади; Вилоят Ҳокими ёки Вилоят Кенгаши аъзолари умумий сонининг учдан бир қисми ёки айрим туман аҳолисининг референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганларининг учдан бир қисми ёки вилоят аҳолиси айрим миллий қисмининг ярмидан кўпи ёки айрим сиёсий партия вилоят ташкилоти аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи талаб қилган мавзу ва муддатда вилоят референдуми ўтказилиши шарт; Вилоят референдумини ўтказувчи, ташвиқот уюштирувчи ва натижа-ларни аниқловчи органларнинг барчаси сиёсий партиялардан тенг сонли вакиллик асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи овоз берадиган ҳудуддагина бундай органларга аъзо бўла олади; вилоят референдумида сайлов қутилари, бюллетенлари, варақалари, натижа баённомалари ва бошқа ҳужжатлар сиёсий партиялар барчасининг муҳрлари билан тасдиқланади;

3-банд:

Вилоят аҳолисининг референдумда қат-нашиш ҳуқуқига эга бўлганлари умумий сонининг ярмидан кўпи қатнашса вилоят референдуми амалга ошган бўлади; қатнаш-ганларнинг ярмидан кўпи розилик билдирган лойиҳа қоидага айланади ва у Вилоят Ҳокими фармойиши билан ёки Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти фармони билан эълон қилиниб кучга киритилади.

8-модда

1-банд:

Вилоят миқёсидаги қонун ёки қоида чиқарувчилик ваколатларининг Вилоят ҳоки-миятига берилган қисмининг барчаси Вилоят Кенгаши ихтиёридадир; Вилоят Кенгаши Вакиллар бўлинмаси ва туманлар бўлин-масидан иборат. Қорақалпоғистон Респуб-ликаси қонун чиқарувчи ҳокимиятининг тизими унинг Асосий Қонуни билан белгила-нади.

2-банд:

1. Вилоят Кенгашининг Вакиллар бўлин-маси ҳар қайси тумандаги ҳар бир сайлов ҳудуди аҳолиси икки йил муддатга сайлаб қўядиган аъзолардан иборат; бунда сайлов-чилар ва референдум қатнашчиларига қўйиладиган талаблар бир хилдир. Вакиллар бўлинмаси аъзолигига номзодларни сиёсий партияларнинг туман ташкилотлари кўрсата-дилар; сайлов ўтказувчи, ташвиқот уюшту-рувчи ва натижаларни аниқловчи органлар-нинг барчаси сиёсий партиялардан тенг сонли вакиллик асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи овоз берадиган ҳудуддагина бундай органлар-га аъзо бўла олади; сайлов қутилари, бюлле-тенлари, варақалари, натижа баённомалари ва бошқа ҳужжатлар номзод кўрсатган сиёсий партиялар барчасининг муҳрлари билан тас-диқланади.

2. Вакиллар бўлинмаси аъзоларининг сони ва вилоят ҳокимияти бюджетига унди-риладиган солиқ миқдори аҳоли сонига қараб туманларга аҳоли сонига бир хил мутаносиб-ликда тақсимланади; аҳоли сонини аниқлаш тартиби, мутанособлик шартлари ва сайлов ҳудудлари тўғрисида Вилоят Ҳокими фармо-йиш чиқаради.

3. Вакиллар бўлинмасига аъзо бўлиб 21 (йигирма бир) ёшга етмаган, ўзи сайланаётган сайлов ҳудудида яшамайдиган киши ёки вилоят ҳокимиятида бирор лавозимда ишлаб турган киши то шу лавозимни бўшатмагунча сайланиши мумкин эмас.

4. Вакиллар бўлинмаси таркибида ўрин бўшаб қолса, тегишли туман ижроия ҳокими-яти бу ўринни тўлдириш учун сайлов тайин-лайди.

5. Вакиллар бўлинмаси ўзининг раҳбар лавозимларига номзод кўрсатади ва сайлайди; номзодларни сиёсий партияларнинг бу бўлин-мадаги гуруҳлари кўрсатади; сайлов яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

6. Вакиллар бўлинмаси вилоят ижроия ҳокимиятининг ҳар қандай лавозимини, вилоят юридик ҳокимиятининг ҳар қандай лавозимини эгаллаб турган ва Вилоят Кенгаши аъзолигидаги кишига нисбатан тергов қўзғашдан иборат махсус ҳуқуқга эга.

3-банд:

1. Вилоят Кенгашининг туманлар бўлин-маси таркибига ҳар қайси тумандан учтадан аъзо киради; улар тегишли туман референ-думи йўли билан олти йил муддатга сайланадилар; туманлар бўлинмасининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга.

2. Туманлар бўлинмасига ҳар икки йилда бир марта сайлов ўтказилади; унда бўлинма аъзолари умумий сонининг учдан бир қисми сайланади; биринчи марта ўтказиладиган сайловда ҳар бир тумандан сайланадиган уч кишидан бири икки йилга, бири тўрт йилга ва бири олти йилга сайланади.

3. Туманлар бўлинмасига 25 (йигирма беш) ёшга етмаган, ўзи сайланаётган сайлов ҳудудида яшамайдиган ёки вилоят ҳокими-ятининг бирор лавозимида ишлаб турган киши то шу лавозимни бўшатмагунча сай-ланиши мумкин эмас.

4. Туманлар бўлинмаси аъзолигига номзодларни сиёсий партияларнинг тегишли туман ташкилотлари кўрсатадилар; сайлов ўтказувчи, ташвиқот уюштурувчи ва натижа-ларни аниқловчи органларнинг барчаси ном-зод кўрсатган сиёсий партиялардан тенг сонли вакиллик асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи овоз берадиган сайлов ҳудуди-дагина бундай органларга аъзо бўла олади; сайлов қутилари, бюллетенлари, варақалари, натижа баённомалари ва бошқа ҳужжатлар номзод кўрсатган сиёсий партиялар барчаси-нинг муҳрлари билан тасдиқланади.

5. Туманлар бўлинмаси таркибида ўрин бўшаб қолса, тегишли туман ижроия ҳокими-яти бу ўринни тўлдириш учун сайлов тайин-лайди.

6. Вилоят Ҳокимининг биринчи ўринбо-сари туманлар бўлинмасининг биринчи раҳбаридир; лекин у овозлар тенг бўлинган ҳоллардагина овоз бериш ҳуқуқига эга.

7. Туманлар бўлинмаси ўзининг иккинчи раҳбари ва бошқа лавозимларига номзод кўрсатади ва сайлайди; номзодларни сиёсий партияларнинг бу бўлинмадаги гуруҳлари кўрсатадилар; сайлов яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

8. Туманлар бўлинмаси Вилоят Кенгаши-нинг Вакиллар бўлинмаси тергов қўзғаган ишлар юзасидан судлов ўтказиш ва судлов ҳукми чиқаришдан иборат махсус ҳуқуқга эга; бунда ҳукм лавозимдан бўшатиш ва тергов органларига ошириш билан чекланади.

4-банд:

Вилоят Кенгаши чиқарадиган қоида, қарор ва фармойиш лойиҳларининг барчаси Вакиллар бўлинмаси алоҳида-алоҳида ўткази-ладиган мажлисларда қабул қилинади; Вакил-лар бўлинмаси ва туманлар бўлинмаси иккаласи ҳам қабул қилган ҳар қайси лойиҳа Вилоят Ҳокимига имзо учун топширилади; у имзо чекиб кучга киритади ёки ўзининг эътирозлари билан биргаликда лойиҳани даставвал муҳокамага чиқарган бўлинмага қайтаради; бу бўлинма эътирозларни тўлали-гича қайд қилиб, лойиҳани қайтадан муҳока-ма қилади; қайтадан муҳокама натижасида лойиҳа учдан икки овоз билан маъқулланса қайд қилинган эътирозлар билан биргаликда бошйа бўлинмага оширилади; бу бўлинма ҳам учдан икки овоз билан қабул қилса, лойиҳа худди Вилоят Ҳокими имзо чеккандек кучга киради.

9-модда

1-банд:

Ўзбекистон Республикасида туман (ша-ҳар) ижроия ҳокимиятининг биринчи дара-жали лавозими туман (шаҳар) Ҳокимидир; туман (шаҳар) Ҳокимини тегишли туман (ша-ҳар) аҳолиси беш йил муддатга сайлаб қўяди; сайлов кўппартиявийлик асосида ўтказилади;

2-банд:

Туман (шаҳар) Ҳокими лавозимига ном-зодларни сиёсий партияларнинг тегишли туман (шаҳар) ташкилотлари кўрсатадилар; ҳар бир сиёсий партия бир кишини номзод қилиб кўрсатади; номзодлар кўрсатиш сайлов кунидан икки ой олдин тугаши керак; номзодлар сони икки ва ундан ортиқ бўлиши керак.

3-банд:

Туман (шаҳар) Ҳокими лавозимига сай-лов ўтказувчи, ташвиқот уюштирувчи ва натижаларни аниқловчи органларнинг барча-си номзод кўрсатган сиёсий партиялардан тенг сонли вакиллик асосида тузилади; ҳар бир киши ўзи овоз берадиган ҳудуддагина бундай органларга аъзо бўла олади; сайлов қутилари, бюллетенлари, варақалари, натижа баённомалари ва бошқа ҳужжатлар номзод кўрсатган сиёсий партиялар барчасининг муҳрлари билан тасдиқланади.

10-модда

1-банд:

Ўзбекистон ҳудуди доирасига кирадиган ер ва бошқа табиий ресурслар Ўзбекистон халқининг ҳаёти ва фаолияти асосидир, халқ-нинг мулкчиликка оид ҳуқуқ объектлари си-фатида давлат томонидан мухофаза этилади ва инсон, жамият, авлодлар саодати учун фойдаланилади.

2-банд:

Ер ва бошқа табиий ресурслар хусусий, давлат, муниципал ва бошқа турдаги мулк-чилик шаклларида бўлади, хусусий шахс, давлат, қишлоқ, овул, маҳалла ва бошқалар мулкчиликка оид ҳуқуқ субъекти сифатида қонун олдида тенгдирлар.

3-банд:

Мулкчиликка оид субъектлар ва объект-лар, ер эгаларининг ўз хуқуқларини амалга ошириш меъёр ва тартиблари, ҳамда улар муҳофазасининг кафолатлари қонун билан белгиланади.