Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...
Тош терадиган машина ТТМ-1,2 Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...
Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...
28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...
АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...
26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...
Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...
Инсонлар орасида ўзаро ёмон муносабатларнинг, уруш-жанжалларнинг ва зулмнинг келиб чиқишига ўзлари сабабчи бўладилар. Яъни, уларнинг учта хусусиятлари сабабчи бўлади:
Диктаторнинг биринчи аломати шу-ки, у ўз амал курсисини ҳеч кимга раво кўрмайди ва бермайди. Диктатор бунинг учун хилма-хил найранглар ишлатиб, амал муддатини чўзаверади. Диктаторларнинг баъзилари ўзининг яхши-ёмон идеяларини амалга ошириш учун ўз тахтидан умрбод фойдаланадилар. Диктатура – бу жамиятни нафақат қонуний амаллар билан, балки инсон ҳуқуқларини четлаб ўтишга асосланган бошқарув усулидир. Диктатура ўзининг алоҳида табиати билан қисқа муддатда, мамлакат ривожига ижобий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Бошқарувнинг бу усули, жамиятни тўла ва давомли равишда ривожлантирмайди.
Бизнинг мамлакатимиздаги диктатура, президентимизнинг истак хоҳишлари билан амалга оширилган бўлиб, асосан битта оиланинг саодати учун хизмат қилади. Бу диктатура президентимизнинг осойишталигини, амал курсисини, оиласи фаровонлигини ҳимоя қилишга мослаштирилган. Мавжуд режимда зулм, давлат бошқариш амалларининг бош инструментидир. Зулм, бошқарувчи ва бошқарилувчилар орасидаги қўйилган хизмат вазифаларни сўзсиз ва мажбуран бажарилишини таъминлайди. Тарихдан маълумки, кўпгина диктаторлар умрларининг интиҳосида у ёки бу азобларга мубтало бўлиб, азоб-уқубатлар билан, фоний дунёни тарк этганлар.
Нерон
Хамиша ўз махмадоналиги билан иш кўриб, атрофидагиларга ва халққа зулм ўтказиб яшаган. Рим императори Нерон ҳаётининг охирида (эрамизнинг 64 йили) Рим шаҳрига ўт қўйган. У шу тариқа Римни дунёнинг энг гўзал шаҳри қилиб, қайта тикламоқчи бўлди. Ўзининг бу жиноятидан, энди шаклланиб келаётган насроний дин жамоаси вакилларини айблаб, уларни шавқатсиз жазолади. Халқ қўзғолди. Халқ ғазабидан қўрққан ва батамом асабий тушкунликка тушган Нерон ўзини-ўзи ўлдирди.
Ирод
Эрамизнинг ибтидосида, Ирод яхудий халқини миллат шаклига келтирди. Исроил маданиятини юксакларга кўтарди. У қурдирган обидаларнинг харобалари замонамизгача етиб келган. Лекин у умр бўйи атрофидагиларга зулм ўтказиб, тахтини ҳимоялаган. Тахт деб, севимли хотинини ўлимга маҳкум қилди. Қайнонасини ўлдирди, ўғлини ўлдирди. Вифлиемда 2 ёшга тўлмаган барча гўдакларни ўлдирди. Худонинг ғазабига учради. Умрининг охирида қаттиқ руҳий касалликлга дучор бўлди, танасини қурт босди. Дўзах азобидан тўшакда ёлғиз, жирканч холда жон берди. Шундай қилиб 67 ёшга кирган Ирод жаҳаннамга равона бўлди.
Гитлер
Фюрер, вақтида ўз халқининг олқишларига сазовор бўлган. Германия иқтисодини, немислар ижтимоий ҳаётини мислсиз юксакларга кўтарди. Лекин у бутун дунё халқларини, бир ғоявий сафга тортиб, бир одамдай фикрлатиш идеясини олға сурди ва амалга ошириб бошлади. Мавжуд фашизм, миллатларга баҳо бериб, яхши ва ёмонларга ажратади. Ёвузликлар амалга оширилди. Оллох ҳуш кўрмайдиган ишлар содир бўлди. Натижада Гитлер ўз жонига қасд қилди. Ўзини-ўзи ўлдирди.
Каримов
Президентимиз И.А.Каримов, Россияга қилган 2010 йил апрель ойи сафарида, Москва газеталаридан нола қилди ва мазмунан шундай деди: “Ўзбек бошқа, қирғиз бошқа. Қирғизистон бошқа, Ўзбекистон бошқа. Қирғизистондаги воқеалар Ўзбекистонда такрорланмас. Чунки Ўзбекистоннинг президенти бошқа”. Халқимиз, Президентнинг бу фикрига қўшилмайди. “Офат келcа, келиб ҳам қолар” – дегандай жим турди. Негаки, бу дунёдаги ҳамма нарсага Оллохнинг иродаси.
Президентимизнинг бошқарув принциплари, давлат системаларни яроқсиз холатга келтирди. Иқтисод ўлди. Унинг атрофида, ўзига хос, ўзига мос “бошқарувчи” югурдаклар пайдо бўлди. Бу кадрлар, президент сўзини ҳамиша маъқулловчи, ўз манфаати билан ёнувчи, қўрққанидан иш бажарувчи, хушомадгўй, ғоясиз одамлар йиғиндисидир.
Хушомад қилганнинг кўзига қум сочинг, – деган ислом донишмандлари. Чунки, хушомадгўй ҳеч бир даврда атрофидагилари билан ишончли муносабатда бўлмаган.
Қўрқоқ нафақат ўзига зарар етказади. Бошқарларни ҳам хавф остига қўяди.
Ғоясиз одам Худога ишонмайди. Даромад топишнинг осон йўлини излайди. Шароитга қараб иш тутада. Ўзини ўйлайди.
Куч ишлатувчи структураларнинг ишчи ходимлари ғоясиз одамлардир. Каттанинг шахсий кўрсатмаси билан хизмат вазифасини амалга оширадилар. Шунинг учун ҳам, ҳар бир тартибот ходими, мамлакат тақдирига, аниқроғи Президентнинг бошига қийин муаммолари тушганида, ўз хизмат вазифаларини бажармасликка бахона топадилар. Ўзини четга оладидар. Чунки, кишини мардликка ва ватанпарварликка рухлантирувчи куч, бу ишонч ва ғоя кучидир. Бугунги ҳуқуқ-тартибот ходимлари, ўз Президентларига ҳимоячи бўла олмайдилар.
Мана Андижон қатлиомига ҳам беш йилдан ошди. Бу қонли фожеанинг бош сабабчиси ким?! – деб сўрасангиз, Ўзбекнинг катта-кичиги: – “Президентимиз!”- дейди.
“Ўзбекнинг бағри кенг…” – деган И.А.Каримов, ўз нутқларида. Менинг чамамда ўзбеклар Андижон фожиасини, Президентни кечиришлари мумкин. Оллох кечирармикан?!
Бугунги мавжуд режимнинг ижодкори ва қурувчиси президентимиздир. Давлат бошқарув системалари, И.А.Каримов конституцияси асосида қурилган. Системанинг кадрлари ҳам катъий равишда президент томонидан тайинланади. Бу режим фақат ўз эгасининг, яъни И.А.Каримовнинг фикрлаш хусусиятларига мослашган бўлиб, бошқа биров бу режимни бошқара олмайди. Режимнинг бошқариш системасидаги жараён мутасадди раҳбарлар томонидан бошқарилмаяпти. Балки мамлакатнинг якка ҳокими, президентимиз томонидан назорат қилинади ва кўрсатмалар берилади. Шу сабали, системанинг бошқарилувчанлиги сусайтирилган. Бошқарувда амалдордан ижрочилик маҳорати мутлақо талаб қилинмайди.
Давлат системаларининг бошқарув ишларида қонуний жараённи, ташаббусни ва таваккалчиликни президентимиз ҳеч кимдан сўрамайди ва буни ҳеч кимга маслаҳат бермайди. Бу эса, мамлакатда коррупция иллатларининг яна-да ривожланишига асос бўляпти. Миллат тушунчаси менсилмаяпти.
Мана президентимиз ҳам 72 ёшдан ошдилар. Бу табаррук ёшда ҳар бир мусулмон, Оллохдан берилган ҳар бир кун учун шукроналар қилади. Бу дунёсидан, у дунёсини кўпроқ ўйлайди. Чунки, қабр (лаҳад) яқин. Бу вазиятда мамлакат амалдорлари нимани ўйлаяпти? Албатта, президентдан кейин ким президент бўлади? – деган савол уларни қийнаяпти ва қизиқтираяпти. Чунки, уларнинг коррупцион ишларини тахтдаги прензидентимиз кечираяптилар. Президентимиз ҳанузгача, порахўр элементларга қарши бирон жиддий ишни амалга оширгани йўқ. Жиноятчи амалдорларни жазоламаслик, бу таъмагирликдир. Яъни, бунда президентнинг тинч яшаш манфаати бор.
Кейинги президент бу ҳолни кечирармикан? Бўлажак президентни бировлар Г.Каримова деса, бировлар Ш.Мирзиёев деяптилар. Шу билан бирга, мамлакатда кечаётган барча номаъқул ишларнинг бош сабабчиси И.А.Каримов эканини, халқ катъий ишон билан, очиқчасига айтаяпти.
Бўлғуси президент, халқ олдида “обрў” ортириши учун, аввало экс-президент шахсининг қора томонларини очиб ташлайди. Кейин эса, унинг ёрдамчиларидан қаттиқ ўч олади ва жазолайди. Бугунги амалдорлар буни яхши тушунади. Шунинг учун ҳам амалдорларнинг “Қизил” ва “Оқларга” бўлиниш жараёни реаллашаяпти ва яқинлашаяпти.
Бугунги кунда, ер куррасида кечаётган давлат тўнтаришлари, асосан жамиятдаги бўлинмачиликлардан келиб чиқаяпти. Бизнинг жамиятимизда бўлинмачилик ривожланиб, инқилобий вазият содир бўлса, бундан ким фойдаланади?
Қайси мамлакат?
Айримларнинг фикрича:
“Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи ва сиёсий мавқеи қанча паст бўлса, Ғарб учун шунча маъқул. И.А.Каримов режими Ўзбекистонда, Ғарбнинг сиёсий стратегиясига керак бўлган ижтимоий вазиятни, шундоқ ҳам келтириб чиқараяпти. Биздаги инқилобий ўзгаришлар, ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ғарбни ҳам” – демоқдалар.
Бу сафсата. Чунки Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар билан ўзаро самарали алоқалари асоси, демократияни ривожлантириб билишимизда ва Ғарб билан ғоявий яқинлашувимиздадир. Ғарб бунга жуда қизиқади.
Оллохнинг шери, ҳазрати Али, мағлуб қилинган қавмга айтганларидек: “Ҳалок бўлар ул кишиким, ўз қадрини (қудратини, кучини) билмаса”.
Кўпчилигимиз ўз кучимизни кам қадрламаймиз. Имкониятларимизни бой берамиз. Айримларимиз эас, ўз кучимизни ортиқча баҳолаймиз. Азиз бошимизга кулфатлар орттирамиз. Айримлар, халқимизнинг кучига ишонмаяпти. “Бугунги вазиятни ислох қилишга кучимиз йўқ” – деяптилар.
Халқ оғир кунларда бирлашади ва кучаяди. Бу исботсиз ҳақиқатдир. “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз…” –деган И.А.Каримов, ўзининг нутқларида. Унинг бу гапи ҳам ҳақиқат. Тарихий фактларга назар ташлайлик.
Жалолиддин Мангубердини эсланг!
Жумлаи-жаҳонда, Жалолиддиндай ватанпарвар хали туғилмаган ва туғилмас. У ягона. Унинг халқ учун қилган ҳизматлари, дунёдаги ватанпарварлик мезонининг энг баланд белгисидир.
Борбур ва Бобурийлар сулоласини эсланг!
Аждодларимиз, Ҳиндистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёрқин саҳифалар битдилар. Ҳиндистон халқи уларнинг руҳини, бунёдкорлик ишларини, миллат учун қилган фидоий хизматларини ғурур ва эҳтиром билан эслайдилар. Ва эслажаклар.
1967 йил, июнь Тошкент. Пахтакор – Динамо (Минск) футбол ўйинидан кейинги ходисани эсланг! Тошкентда халқ кўтарилди. Лозунглар янгради. “Руслар уйингизга кетинг!”, “Мустабид тузум, йўқолсин!”. Совет Иттифоқининг, дунёда энг аёвсиз таъқиб ва жазо машинасидан, шундан ҳеч ким қўрқмади.
Бугун халқимиз ўз тирикчилиги билан банд. Бошига тушган оч қолиш эхтимоли билан ўзи курашаяпти. Халқ давлат томонидан қаровсиз. Эзилаяпди. Лекин тинч. Чунки, унинг тирикчилиги – унинг тинчлигида. Президентимизнинг кучи халқнинг тинчлигидадир.
И.А.Каримов режими халқ бошига тушган бало ва офатдир. Офатдан офат туғилади, тинчлик бузилади. Бу офат кутилмаганда ўз эгаларининг бошига тушажак. Шу куни диктатура ўз кучини ва эгаларини йўқотади. Чунки, халқнинг кучи ҳамиша, унинг ўзида.
Дуо: Эй Парвардигоро! Сен мехрибон ва раҳмдилсан. Қиёматнинг эгаси Сенсан. Сенгагина ибодат қиламиз. Сендангина ёрдам сўраймиз. Ўз қудратинг билан, мазлум халқимизни золимлар азобидан халос қилгайсан. Халқимизнинг эзгуликка, фаровон келажакка интилиш мақсадларида куч-қувват , сабр-бардош, ақл – идрок бергайсан. Бизни ҳеч бир халқдан кам қилмагайсан. Омин!
Эрк демократик партиясининг аъзоси
Н. Р. Джуманиязов
jumaniyazovni fikirlash qobiliyati yaxshi hech qanday aqidaga zid emas.olloh qollasin.
Эй, инсон боласи….
Каримовнинг камчилиги бордир, буни инкор этмайман.
Лекин, бугунги кунда ёки жойи келганда эркакнинг ишини
қиладиган инсондир!
Бугун Марказий Осиё ҳудудига Ўзб. ва Қир.га армия киритиш
мақсадида камида икки мамлакат илҳақ бўлиб кутиб турибди.
Бунинг учун нимаики талаб қилинса, ҳамма ишни қилишлари аён.
Ҳамма расвогарчиликларни амалга оширишни қилишга бу ёвуз
кучлар ҳар доим тайёрдирлар… Шуни унутманг.
Assalamu alaykum wr wb!
Birodar aqida,siyrat,tafsir umuman islomdanam ko`pro bilishga,amal qilishga harakat qilin.Faylasuf,mantiqchilari fikrlari bnmas islomii dunyoqarash bn fikrlash lozim va lobud.
Assalamu alaykum wr wb!
Har kimki vafo qilsa, vafo topqusidir
Har kimki jafo qilsa, jafo topqusidir.
Yaxshi kishi yomonliq ko’rmagay hargiz,
Har kim yomon bo’lsa jazo topqusidir.
Z.M.Bobur
Amiin,Allohu akbar!!!