ХАБАРЛАР

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...

МУТТАҲАМЛАР ТАНТАНАСИ

Мамлакатимизда кўпдан бери сиёсий ва иқтисодий бўхрон хукм сурмоқда. Кўпчилик иқтисодий субъектларнинг иш фаолияти расман тўхтатилган. Кўпчиликлари эса, бефойда фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаолият, ҳеч қандай қонун-қоидага мос тушмайди. Чунки бу системаларда бошқарув амаллари йўқотилган. Аммо “бошқарувчилар” бор. Амалдорлар бор. “Бошқарувчи” кадрларни, Республикамизнинг бош эгаси, ўзига хос ва ўзига мос усуллар билан кўрикдан ўтказади. Кейин эса улар лавозимга тайинланадилар. Шунинг учун ҳам тайинланган лавозим эгалари Президентларига “садоқатли”, халқни “тўғри” йўлдан четга чиқармайдиган, “нотўғри”ни адабини бериб қўядиган, давлат ишини эса шахсий манфаатларига бемалол алмаштириб биладиган, билим ва тажрибалари ўзига хос ва ўзига мос кадрлардан таркиб топган.

Президентимиз ўз қароргоҳларида ниҳоятда “ноёб” шахс ҳисобланадилар. Ўт балосидан, сув балосидан, халқимизнинг ғазабидан, атрофидагиларнинг фитнасидан, кўринар-кўринмас офатлардан асранишлари учун, у ўзларига-ўзи бир сари хусусиятлар ортирганлар. Президентимизнинг ўзига хос хусусиятлари, турли хил усуллар билан халқ онгига сингдирилади. Президентимиз орттирган хусусиятлар тубандагилардан иборат:

У (президентимиз) ҳамма нарсани билгувчидир, кўргувчидир ва эшитгувчидир. Хохлаган нарсасини қилгувчи. Хохласа рост, хохласа ёлғон гапиргувчидир. Ўзи танлаган ва тайинлаган барча амалдорлардан кучли ва қудратлидир. Ибтидосига 70 йилдан ошган. Бу дунёда интиҳоси ҳам бор, лекин буни ўзи биладими йўқми, бу менга номаълум. Шу пайтгача у ҳеч нарсани яратмаган. Онда-сонда Улуғ Яратувчини ҳам оғзига олиб турадилар. Амалдорлар ҳукумдорга, ўзига хос ва ўзига мос равишда, “ожизона” итоат қиладилар. Қўрқадилар.

Амалдорлар унга таваккул қилиб яшайдилар. Унинг ғазабига учраган ҳар бир амалдор ишдан четлатилади. Киримсиз ва кўримсиз бўлиб қолади. “Зеромакс” атрофида бўлаётган саргузаштлар, президентимизнинг бу хусусиятларини четлаб ўтаётган фигурантлар ҳам кўпаяётганидан ҳабар бераяпти.

Бугунги амалдорлар халқ тепасида, уни тепкилаб юришга ўрганган. Оммавий ахборот воситачилари, президентимизнинг мислсиз кўргазмаларига қатъиян амал қилиб халққа ахборот етказадилар. Уларнинг кундалик ҳабарларига кўра, мамлакатимиз хўжалик кўрсатгичлари, ҳар доим дунёнинг барча катта-кичик мамлакатларидан устин ва ўзгачадир. Чунки келажаги буюк мамлакатнинг президенти бугун буюк бўлиши керак-да.

Мактабларда ўқитувнинг йўқлиги, йўтал дорисини аптекадан ҳамманинг ҳам сотиб олишга қурби етмаслиги, мамлакатимиздаги оммавий ишсизлик на амалдорни, на ахборотчини қизиқтиради.

Мамлакатда кечаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволдан, бирор хақиқатни оммага айтмоқчи бўлсангиз, жиноятчи хисобланасиз. Бу ҳолда сизни албатта 10-15 йил қамоқ жазоси кутади. 2008 йил, 23-октябрь куни жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суд мажлисининг “Мазлум” ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилотининг директори Аъзам Турғунов устидан чиқарган ҳукм, бунга ёрқин мисол бўлаолади. Мутлақо айбсиз А.Турғунов, фақат ҳақиқатни излагани учун 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бозорлар ва дўконлар четдан келтирилган истеъмол моллари билан лиқ тўла. Олувчи йўқ. Чунки зарурда пул йўқ. Пул қайдан бўлсин. Иқтисодда ишчи ўринлар аллақачон тугатилган. Мардикорга талаб оз. Россияда кризис. Қозоқда кризис. Бизда кризис йўқ эмиш. Чунки, бизда кризис билан учрашадиган объектнинг ўзи йўқ.

Пулимизнинг инфляцияси хисобсиз. Пул қанча керак бўлса, бизда шунча босиб чиқарилаверади. Молия системаси чириган. Пул-банк-пул системаси ноқонуний ишлар билан машғул.

Мен ўз халқини, миллатини ҳурмат қилувчилар ва севувчилар тоифасига кираман. Ўзбекнинг тани соғ бўлса, кетмони соз бўлса, у бир амаллаб оиласини халол ризқ билан боқаверади. У бир бурда нонни ҳеч кимдан тиланмайди. Амалдордан ҳам, президентдан ҳам. Керак бўлса, уларга охирги нонини ҳам ҳайрия қилади.

Халқимиз азалдан эътиқодга интилган, саводли одамни ҳурмат қиладиган, фарзандларининг илм ўрганишини ғурур биладиган, содда ва меҳнаткаш халқ. Хозир у ночор ҳолда. Кундалик ризқига боғланиб қолган. Бугун унинг бошқа нарсага қўли тегмайди. Унга жонкуяр ва мард элбоши керак. Бўлгуси бу раҳбар, мамлакат сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий системасининг тўла ва эффектив ишлашини таъминлаб билиши керак. Бу ишни амалга ошириш, буюк сиёсатчининг ишидир.

Дунёда ҳар бир яхши иш, шу жумладан мамлакат реформаси ҳам:

Ўқи, Ўқи, Ўқи (Иқро) тушунчаларининг асл мазмунига таянади.

Халқ ва мамлакат ўзининг улуғ фарзандини кутмоқда!

2-3 йиллар бурун, халқ Президентимизнинг қизлари Гулнора Каримова тўғрисида куйиб-пишиб гапирар эди:

- пули кўп эмиш…

- эри йўқ эмиш…

- четда, уйлари катта эмиш… .

Раҳбарларимизнинг бетамизлигидан тўйган халқ, улар тўғрисида ҳозир ҳеч нарса гапирмай қўйди.

Оллох қиёматда қуйидаги тоифа одамларни, Ўзи яратган махлуқотларнинг ичидан энг ёмони деб хисоблар экан:

- алдоқчини;

- такаббурни;

- чақимчини;

- ғийбатчини;

- икки юзламачини – тилида Оллах деб, ўз фойдаси учун дарров шайтонни маъқуллаб, Оллахдан юз ўгирувчиларни;

- тухматчини;

Бу тоифа одамлар дўзахда каттиқ азобга тортилар экан.

Бугунги раҳбарларнинг амалий ишлари, юқорида кўрсатилган, хусусиятларига таянган ҳолда бажарилаяпди. Амалдор ўз президентидан миннатдор. Чунки у ниманинг эвазига бойлик орттираётганинин тушунади. Шу билан бирга, кундалик шахсий ишлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида ҳам оғир жиноят эканини биладилар.

Президент, ўзи танлаган ва тайинлаган “керакли” кадрларни, ўз қонунларидан ҳам ўз вақтида ҳимоя қилади.

Порахўр муттаҳам ҳар куни пул ишлайди. Муттаҳамлар катта пул ишлайдилар. Улар шунча пулни нима қиладилар?

-          улар бир-биридан кимўзарга иморатлар қурадилар,

-          дунёнинг кўнгил очар, чиройли матохларига ўзларини урадилар,

-          бу пулларга мамлакат учун керакли, янги технологияларни жорий қилмайдилар,

-          ижтимоий объектлар қурмайдилар,

-          жамиятнинг, маънавиятнинг, илму-фаннинг равнақи учун пул тикмайдилар.

Вақт шуни тақозо қилаяптики, мамлакат тикланишининг асосий шартларидан бири, бугунги раҳбарият тўла составда, ўз президентлари И.А.Каримов бошчилигида истеъфо беришлари керак.

Худодан қўрқмаган кимсалар бу ишни асло қилаолмаслар. Уларга ҳеч ким, ҳеч нарса дея олмайдилар. Менинг ҳам фақат дуога кучим етади холос.

Эй Парвардигоро! Жаҳолат гирдобига гирифтор бўлган раҳбарларимизга, инсоф бергайсан.

Уларнинг ҳар куни қилаётган гунохларини камайтиргайсан. Халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқар. Халқимни, Ўзингнинг мехр-шавқатингдан, ризқу-рўзингдан, рахмдил ва меҳрибон хосиятларингдан янада кўпроқ бахраманд қилгайсан.

Халқимизга тинчлик-омонлик билан фаровон ва осойишта келажагини бергайсан. Халқимизга тенглик ва биродарлик неъматларини ҳамиша муяссар қилгайсан. Омин!

Н.Р.Джуманиёзов
“ЭPK” демократик партияси аъзоси

Муаллиф admin on Apr 22nd, 2010 рукни СИЁСАТ. You can follow any responses to this entry through the RSS 2.0. You can leave a response by filling following comment form or trackback to this entry from your site

9 шарҳ for “МУТТАҲАМЛАР ТАНТАНАСИ”

  1. Muslim_300 says:

    Танкид конструктив булиши учун кушимча:
    Аввал узимизни яхши томонга узгартирайлик. Шунда умумий ижтимоий ахволни Аллох узи узгартиради.
    Масалан: мол дунё учун хар кандай кабихликдан кайтмайдиган одамлар каердан пайдо булди? Одатда бирор одам болалигида каттик кийналса ва унга хеч ким ёрдам кулини чузмаса, бу бола биринчидан жамиятга нафрат билан усади, иккинчидан, келажакда хар кандай йул (хатто жиноят) билан булса хам каттиклик курмасликка ахд килади. Такдир такозоси билан (дангасалик сабабли эмас) каттикликка учраганларга ёрдам кулини чузайлик.

    Масалан: ашаддий жиноятчи, котил, садист, каллакесар, киллерлар каердан пайдо булди? Бирор махаллада бир аёл ёки киз огир иктисодий ахволда колса ва махалла ахли бунга бепарво булса, у фахш йулга кириши мумкин. Зинодан тугилган фарзанд тирик етим ёки гирт етим булиб, мехр курмай усса, одамлар ундан хазар килиб узидан четлатса, бошини силамаса, бу бола хам жамиятга, аёл зотига нафрат билан усади, унда мехр-рахм туйгуси булмайди. Жиноят оламида айнан шундай болаларни топиб тарбиялашади. Атрофимиздаги мискин оилаларга бепарво булмайлик. Узимиз кичкина одам булсак хам махалла раиси ёки ваколатли шахс оркали ёрдам берайлик.

    Шунга ухшаш мисолларни билсангиз сиз хам ёзинг, биз хам амал килайлик.

  2. Muslim_300 says:

    Мен хам халкимиз икки дунёда бахтли булишини орзу киламан.
    Лекин хаёт шуни курсатяптики, Узбекистонда масъулиятсиз фукаролар куп.
    Факат “нон ва томоша” хохлайдиган фукаролар куп.
    Одамлардан куркиб Аллохнинг буйругини тарк киладиган фукаролар куп.
    Салгина дунёвий эркинлик берилса, фасодга мойил буладиган фукаролар куп.
    Салгина диний эркинлик берилса, хаворижларга ухшаб хаммани кофирга чикарадиган илмсиз фукаролар куп.
    Хозирда халкни эзаётган амалдорлар УЗИМИЗнинг фарзандларимиз,ака-укаларимиз УЗИМИЗнинг кушнимиз-танишимиз, УЗИМИЗнинг кариндошимиз, УЗИМИЗнинг курсдош,синфдошимиз. Улар Узбекистонга Ойдан келиб колмаган.
    Бизнинг бепарволигимиз, локайдлигимизнинг мевалари улар.
    Мен хатто шундай деб уйлайман:
    Агар хозир Хазрати Умар тирилиб Узбекистонга рахбар булиб колсалар, уларнинг талабларига халкнинг аксарияти токат килолмай, “йукот буни” деб хайдаб юбориб, урниларига хозирги рахбарларни кайта сайлаб оладилар.

  3. ахмад says:

    оллохга шукур узбекистонда хакикатни гапирувчилар хам бор экан, балик бошидан сасийди албатта лекин Каримов жаноблари уз урнини нариги дунёга хам олиб кетади шекилли,уларни камалган бегунох инсонларнинг каргиши уради узлари билмай колишади сайт ходимларига рахмат ижодларига омад тугри сузни айта олишгани учун

  4. Мусофир says:

    Ассалому алейкум! Юкорида ёзилган макола жуда ёкди. лекин нимага бизда мухолифат партиялари четдан иш юритишади, шундай партия куриш керакки юзаки булса хам хозирги сиёсатни куллаш лекин аслида уз максадлари учун тайёрланиши керак, булмаса хозирги хукумат йикилган пайтда давлатимизда бир бушлик пайдо булади, бу бушликдан ёмон ниятлилар фойдаланиб колишади, чунки бу жуда кулай шароит билади, бунга йул куймаслик учун одил сиёсий партиялар фаол харакатланиши керак “эрк”, “бирлик” бу партиялар мавжуд лекин узбекистонда фаолиятлари чекланган четдан туриб иш юритишади, бу йул билан натижаларга эришиш жуда кийин лекин, ишонаманки бизда хам бир кун деомкратия булади, халкимиз нима тугри нима нотугри эканлигини тушуниб етади. Ишларингизга чин дилдан омад тилайман ва тутган йулларингиздан адашмайсизлар деган умиддаман (Курман бекиев каби).

  5. Дукчиэшон. says:

    Хакакатдан Узбекистон суврати маколада тулик чизилибди. Каримов феълига караб иш тутишидан катта-ю кичик рахбарлар “бугун бор биз, эртага йук” накилини шиёр этишганидан шахсий иктисодидан булак нарсага бош котирласлик Узбекистонни кашшоклар мамлакатига олиб келди.

  6. ozbek says:

    Mazza qilib oqidim! Baraka toping. Keyingi maqolalarni kutib qolamiz. Men ham bir yozib korsammikan-a?

  7. admin says:

    Таклифни ривожлантириш керак деб ўйлайман, сатира жанрида қалам тербатувчи ижодкорларимиз учун жуда ўринли таклиф.

  8. adulmaoniy says:

    Сиёсий сатира жанрида ёзилган, бу битикни кизикиб укидим. Н.Р. Джуманиёзовга ижодий баркамоллик тилайман. Умуман олганда, тахририят сиёсий сатира рукнини ривожлантирса, мухлислар истагига мос иш булар эди, деган фикрдаман.

  9. abdulloh says:

    omin!

Шарҳ ёзиш