ХАБАРЛАР

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...

Қурманбек Бакиев: ‘Қирғизистонда ҳамма нарсани куч,пул ва қурол ҳал қилади’

Қурманбек Бакиев: ‘Қирғизистонда ҳамма нарсани куч,пул ва қурол ҳал қилади’

Испанияда чиқадиган “El Pais” рўзномасига берган интервюсида Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев мамлакатда бугун ҳақиқий ҳокимият жиноий гуруҳлар қўлида эканини айтган.
“Қирғизистонда ҳамма нарсани куч, пул ва қурол ҳал қилади”, -деган жаноб Бакиев.
Унинг айтишича, бугунги кунда ҳокимият президент Роза Ўтинбоеванинг ҳам, техник ҳукумат ва маҳаллий идораларнинг ҳам қўлида эмас.

“Ҳокимият бугун қонунсизлик юзага келгани боис таъсирга эга бўлган энг виждонсиз, жиноий гуруҳларга тегишли”, деб айтган собиқ президент.

“Ўтинбоева давлат тўнтаришини ташкиллаштирган одамлар учун бир ниқоб, холос. Одамлар ўз муаммоларини прокуратура ва бошқа идораларга пора бериб, ҳал қилишмоқда”, дея иқтибос келтиради “El Pais”.

Жаноб Бакиевнинг айтишича, 7 апрелда юз берган давлат тўнтариши ва жанубдаги миллатлараро тўқнашувлар Қирғизистон тараққиётини камида ўн йилга орқага итқитиб юборган.

“Жанубдан бўлгани каби, шимолдан ҳам кўпчилик аҳоли Қирғизистонни ташлаб чиқиб кетмоқда”, – дейди у.

Қурманбек Бакиевга кўра, ҳозирда Қирғизистоннинг қўшнилари-Ўзбекистон ва Қозоғистон Ўтинбоева ҳукуматига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда ва улар Бишкекдаги ҳукуматнинг тезроқ мамлакатда тартиб ўрнатишини хоҳлашади.

Собиқ президентга кўра, юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган миллатлараро тўқнашувларнинг биринчи сабаби оддий муштлашиш бўлган.

“El Pais” мухбирининг “агар ўзбек тили расмий тил деб тан олинганида ва ўзбекларга давлат идораларида квота ва мухторият берилганида муаммони ечиш мумкинмиди?” деган саволига жаноб Бакиев “йўқ”, деб жавоб берган.

Унга кўра, тарқатиб юборилган парламентда ўзбеклар ўз вакилларига эга эдилар.

Қирғизистонда давлат тили қирғиз тили ва рус тили расмий мақомга эга эканини эслатган Қурманбек Бакиев ўзбеклар зич яшайдиган ҳудудларда ўзбек тилидаги мактаблар борлиги ва ҳеч ким уларнинг анъаналарини чекламаслигини айтган.

“Менинг ўзим ўзбек тилида яхши гапираман, чунки ўзбекларнинг орасида катта бўлганман”, дея илова қилган жаноб Бакиев.

Собиқ президент агар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг кучлари вазиятга тезроқ аралашганида, миллатлараро низо келиб чиқмас эди, деб ҳисоблайди.

“Нима учун КХШТ одамлар ўлаётганда ва давлат тўнтарилиши содир этилаётганда хотиржам қараб туриши керак?” деб айтган у.

Қирғизистоннинг собиқ раҳбари ушбу ташкилот тезроқ ислоҳ қилиниши кераклигини таъкидлаган.

Миллатлараро тўқнашувларда радикал исломчиларнинг эҳтимолий роли ҳақидаги саволга жавоб бераркан, жаноб Бакиев бу каби эҳтимоллардан қатъий назар, диний экстремизм ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати сингари гуруҳлар бутун Марказий Осиё учун жиддий таҳдид сифатида қолаётганини урғулаган.

7 апрелдаги ғалаёнларда ҳокимиятдан ағдарилган Қурманбек Бакиев Беларусда бошпана топган.

Президент Лукашенко жаноб Бакиевни қонуний президент сифатида кўришини айтиб, уни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровларни рад этишига ишора қилган.

“El Pais” билан суҳбатда жаноб Бакиев собиқ ҳамкасбини чалғитмасликка ҳаракат қилиши, аммо ўзаро фикр алмашиб туришларини айтган.

Қирғизистон расмийлари Қурманбек Бакиев ва унинг яқинларини мамлакат жанубидаги этник зўравонликларни уюштиришда айблашган.

Собиқ президентнинг ўзи бу даъволарни рад этади.

Ўтган ҳафта унинг укаси Аҳмад Бакиев Жалолободдаги махсус амалиёт чоғида қўлга олинган.

Қирғиз мулозимлари унинг этник зўравонликларга алоқаси борлигини тан олганини даъво қилишган.

bbc.co.uk/uzbek/

Муаллиф admin on Iyul 29th, 2010 рукни КУН МАВЗУСИ. You can follow any responses to this entry through the RSS 2.0. You can leave a response by filling following comment form or trackback to this entry from your site

Шарҳ ёзиш