ХАБАРЛАР

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...

Андижонда машинага қаердан ёнилғи қуйиш мумкин?

Бугунги Андижон учун характерли манзараларнинг бири заправкалардаги бензин учун навбатнинг километрлаб чўзилганидир.

Гарчи, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бензин нархлари ўртача 15 фоизга ошганига қарамай, у танқислигича қолмоқда. Автомобилига ёнилғи қуйиш учун ҳайдовчилар тонг саҳардан навбатга туришади. Бироқ уловларига бензин олиш ҳамиша ҳам уларга насиб этавермайди.

АЁҚШлардаги бензин танқислиги ҳайдовчиларни олибсотарларга мурожаат этишга мажбур қилмоқда, уларнинг кўплари, халқ орасида заҳархандалик “Қувайт” номини олган ҳудудда иш олиб боришади.

Бироқ шоҳобчаларда Ai-80 маркали бензиннинг литри 1220 сўм бўлса, бу ерда уларнинг устига минимум икки минг қўшимча қилиш керак.

Андижонликларнинг айримлари бу ҳолат сабабини Тошкентдаги юқори мансабдорларнинг алмаштирилаётгани билан изоҳлашади.

13 июл куни ҳукумат вице бош вазири Эргаш Шоисматов ва “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг ширкати раиси Улуғбек Назаров ишидан олинган эди.

Одамлар уларнинг олинишини гўёки, Каримовнинг Тошкент автозаправкаларида узундан узоқ навбатларни кўргани билан боғлашади. Бироқ уларнинг кетиши билан яхши томонга, жуда бўлмаганда вилоятларда бирор ўзгариш бўлгани йўқ.

Бугун вилоятларнинг бирортасида дизел ёнилғиси қуйиш имкони йўқ. Айрим нефт конларида унинг йўқлиги туфайли қазиб олиш ишлари тўхтатилган.

Хадемай пахта териш мавсуми бошланади, ахир деярли барча қишлоқ хўжалик техникаси шу ёнилғи билан ишлайди.

Яқиндагина йирик корхоналар рахбарлари автомобил паркларидаги автомобилларни сиқиқ газ ёнилғисига мослаштириш ҳақида циркуляр хат олишди.
Бу етилган муаммони ҳал қила оладими – буни вақт кўрсатади.

uznews.net/

Муаллиф admin on Iyul 28th, 2010 рукни ЖАМИЯТ. You can follow any responses to this entry through the RSS 2.0. You can leave a response by filling following comment form or trackback to this entry from your site

Шарҳ ёзиш