ХАБАРЛАР

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...

Ўшда куйдирилган ҳовлилар ҳисоби олинмоқда

Азиза Абдурасулова: ҚР ФВВ “уйим тасодифан куйиб кетди”, деб ариза ёзишга мажбур қилмоқда.

HRW: қирғиз можаросидаги “ваҳший” ҳужумлар

HRW: қирғиз можаросидаги “ваҳший” ҳужумлар

Халқаро инсон ҳуқуқларни ҳимоя этувчи Human Rights Watch ташкилотига кўра, қирғизистон жанубида юз берган этник зўравонликлар доирасида амалга оширилган ваҳшиёна ҳужумлар борасида қалқиб чиқаётган янги далил-исбот мазкур можаро устидан халқаро тергов ўтказилиши кераклигини яна бир бор тақозо этмоқда.

Назарбоев: “Этник зиддиятлар Марказий Осиёга ёйилиши мумкин”

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, Қирғизистондаги зўравонликлар Марказий Осиёнинг бошқа қисмларида этник зиддиятларни кучайтириши мумкин. “Минтақадаги бошбошдоқлик ва беқарорлик наркотиклар ва қурол-яроқлар ноқонуний савдоси ҳамда одам ташиш билан шуғулланувчи жиноятчиларга қўл келиши мумкин,” деди Нурсултон Назарбоев. Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан уюштирилган форумда гапирган жаноб Назарбоев қашшоқликни йўқотиш ва турли этник гуруҳлар ўртасида тоқатлиликни [...]

Фитна замонида мусулмонлар қандай бўлмоқлари лозим?

Ислом дини мусулмонлардан ҳар бир қиладиган ишларини илмнинг устида қуришни талаб қилади.

АҚШда рус жосуслари қўлга олинди

АҚШ Адлия вазирлиги узоқ вақт мобайнида Қўшма Штатлар ҳудудида Россия фойдасига жосуслик қилган саккиз нафар “нолегал агент” ҳибсга олинганини эълон қилди. Шунингдек, Россиянинг Қўшма Штатлардаги жосуслик фаолиятида иштирок этган яна икки киши ҳам қўлга олингани айтилмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги Америка ҳудудида Россия фойдасига жосуслик қилганликда жами 11 киши гумон қилинаётгани, улардан 10 нафари қўлга олинганини айтмоқда.
АҚШ [...]

Жалолобод прокурори: бир неча таниқли ўзбек ҳибсга олинган

Жалолобод вилояти прокурори Қанибек Турдумамбетовнинг айтишича, этник тўқнашувларни гижгижлаш гумони билан бир неча “таниқли ўзбек шахслари” қўлга олинган.
Бу ҳақда Жалолобод прокурори Қирғизистон телевидениесига берган интервьюсида айтган.
Қанибек Турдумамбетов сўзларига кўра, этник тўқнашувларни кўзга кўринган ўзбек бизнесмени Қодиржон Ботиров ташкиллаштирган деб гумон қилинмоқда, Ботировга яқин бўлган кишилар ҳибсга олинган.
“Терговчилар аллақачон Қодиржон Ботировнинг яқин одамларини қўлга олишган. Улардан [...]

Каримов яна журналистларни ҳушёрликка чақирди

27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида президент Каримов ўзбекистонлик журналистларга табрик йўллади. Бу йилги анъанавий табригида президент Каримов Ўзбекистон атрофидаги нотинчликка ишора қилиб, журналистларни юртпарвар бўлишга чақирди.
Бу йили таниқли спорт шарҳловчиси ва энг оммабоп диний-маърифий эштиришлар муаллифи Хайрулла Ҳамидовнинг экстремизмда айбланиб, 6 йилга қамалиши ортидан интернет форумларида мисли кўрилмаган норозилик тўлқини [...]

Диққат!!! Қирғизистон Ўзбек қатлиомини яшириш кампаниясини бошлади

Диққат!!! Қирғизистон Ўзбек қатлиомини яшириш кампаниясини бошлади

Қирғизстон Миллий хавфсизлик хизмати рахбари Кенешбек Душебаев шу вақтгача олиб борилган тергов-суриштирувнинг натижаларини ошкор қилди. Унга кўра, Ўш ва Жалалободда содир бўлган қонли воқеа Ўзбекистон Исломий харакати, Исломий Жиход Иттифоқи, хукуматдан ағдарилган президент Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев хамда мазкур худудда фаолият юритиб келган Ўзбек маданий марказлари рахбарлари томонидан биргаликда олиб борилган террористик ҳаракатидир.

Ўзбекистон барча қочқинларни Қирғизистонга қайтариб берди

Қирғиз расмийларига кўра, мамлакат жанубидаги зўравонликлар пайти Ўзбекистонга қочиб ўтганларнинг 70 мингги Қирғизистонга қайтган.
Аввалроқ 100 минг ўш ва жалолободлик ўзбекларнинг Ўзбекистонга ўтгани билдирилган эди.
Халқаро Қизил ҳоч қўмитасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот вакили Айгул Шафигулина қочқинлар Қирғизистонга қайтаётганини тасдиқлади, аммо бу борада аниқ рақамларни келтирмади.
- Жойлардаги ходимларимиз бу маълумотни тасдиқлашяпти. Яъни, ҳақиқатан ҳам қочқинлар қайтишяпти. Ўшдаги ходимларимиз [...]

Ўшда ҳарбийлар бир аёлни отиб ўлдирди

Ўш шаҳрида хавфсизлик кучлари комендантлик соати қоидаларини бузди дея бир аёлни отиб ташлади.
Хавфсизлик кучларининг билдиришича, кечки пайт Ўш шаҳрида ҳаракатланаётган машина милиция ходимларининг тўхташ тўғрисидаги буйруғига бўйсунмагандан сўнг хавфсизлик кучлари машинага қарата ўт очган.
Маълум бўлишича, машинани ўшлик 28 ёшли Мээрим Фозилова бошқараётган бўлган ва у олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Айни пайтда [...]