ХАБАРЛАР

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...

АҚШ мулозими:’Қирғиз ҳукумати ўзбекларнинг ишончини қозонолмади’

АҚШ мулозими:’Қирғиз ҳукумати ўзбекларнинг ишончини қозонолмади’

АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк қирғиз ҳукумати мамлакат жанубидаги зўравонликлардан сўнг ўзбек озчилигининг ишончини қозона олмаганини айтган.
Қўшма Штатларнинг Хельсинки Комиссияси номи билан билинган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Комиссиясида чиқиш қилган жаноб Блейк Қирғизистоннинг янги ҳукуматини тўғридан-тўғри танқид қилмаган, аммо яқинда Ўш ва Бишкекка қилган сафари ҳақида гапира туриб, этник ўзбекларнинг норозиликларига сабаб бўлган бир [...]

Uz Digital TV Ўзбекистонга тезкор интернет киритмоқчи

Ўзбекистонликлар яқин орада ўз уйларига ўрнатиладиган рақамли телевидение орқали интернетга уланадиган бўладилар. Тошкентдаги Uz Digital TV компаниясида ўтказилган матбуот брифингида ана шундай янгилик янгради. Интернет цензураси кучли Ўзбекистонда тезкор интернетни орзу қилса бўладими?
Uz Digital TV компанияси бош директори Улуғбек Тагалиевнинг Озодликка маълум қилишича, ўзбекистонликларга рақамли телевидение воситасида интернетга уланиш хизматини таклиф қилишнинг¸ ҳозирча¸ имкони [...]

Андижонда машинага қаердан ёнилғи қуйиш мумкин?

Бугунги Андижон учун характерли манзараларнинг бири заправкалардаги бензин учун навбатнинг километрлаб чўзилганидир.
Гарчи, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бензин нархлари ўртача 15 фоизга ошганига қарамай, у танқислигича қолмоқда. Автомобилига ёнилғи қуйиш учун ҳайдовчилар тонг саҳардан навбатга туришади. Бироқ уловларига бензин олиш ҳамиша ҳам уларга насиб этавермайди.
АЁҚШлардаги бензин танқислиги ҳайдовчиларни олибсотарларга мурожаат этишга мажбур қилмоқда, уларнинг кўплари, халқ [...]

Тошкентда ҳаммаси орқа кириш йўлиданми?

Замонавий Тошкент – банклар ва ҳокимликлар, супермаркетлар, қаҳвахонаю ресторанлар шаҳри. Бир сўз билан – саройлар шаҳри. Айни пайтда ушбу қасрларнинг олд дарвозалари оддий фуқаролари учун очилмайди.
Бунинг яққол бир мисоли Ўзбекистон Давлат консерваторияси бўлиши мумкин. Фақат саккиз йил муқаддам, тақдимот маросимида унинг марказий кириш эшиклари ланг очилган, унинг зиёратчилари танланган шахсларгина бўлишганди. Шундан бери мусиқа саройига [...]

Тошкент бозорларида нарх-наво ошиб бормоқда

Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган кузатувларга қараганда¸ йигирма кун аввал бир кило мол гўштини 8500 сўмдан харид қилиш мумкин бўлса, айни пайтда бир кило гўшт камида 9500 сўм туради. Асосий истеъмол моллари нархининг ошиши қисман¸ бензин тақчиллашгани билан изоҳланмоқда.

Қатлиом ва тарих хатоси

Қадимги юнонлар ва римликларнинг ўзга қабилаларни (германлар ва бошқаларни) ўзларига тушунарсиз тилда гаплашгани ва ёт маданиятга эга бўлгани учунгина варварлар дея қирғин қилгани каби Жанубий Қирғизиядаги (Қирғизистон деб шарқона айтишга тилим бормайди) менталитети бошқа, соҳибкор ва андишали ўзбек аҳолисининг қатлиом этилиши янги мингйиллик тарихига иснод саҳифалари бўлиб кирди. Ҳозирги замон ҳуқуқшунослигида бу геноцид деб аталиб, [...]

Ўш ва Жалолободда ўзбеклар мулки эгаллаб олинмоқда

Ўш ва жалолободлик ўзбекларнинг бозорлардаги “точка”ларидан тортиб ошхонаю заводигача ўзларини “Қирғизистоннинг ягона эгалари”, деб билаётганлар томонидан тортиб олиняпти. Озодликка маълум бўлишича, маъмурларнинг бу талончиликдан хабари бор. Хабари бору лекин бу хабардорликдан самара кўринмаяпти.
Гапни эгаллаб олинган кафедан бошламоқчимиз. Қизилқишлоқлик Муҳаммадумар ҳикоя қилади.
- Қорасув район Қизилқишлоқ айил ҳукуматига (Айил окмоту – қишлоқ ҳукумати, дегани. Қорасув туманидаги Қизилқишлоқ [...]

Асрга татигулик кунлар

Ўтган уч кун менга уч асрдай кўринаяпти ҳозир. Бу уч аср ичида анча касбларни ўзлаштирдим. Ўққа учган йигитларга ғассоллик қилдим, кафан бичиш-тикишни ўргандим – кафанларнинг оқи соч-соқолимга юқди. Бу уч аср ичида эркак кишига ярашмайдиган бир қилиқ орттирдим – йиғлоқироқ бўлиб қолдим.
Ёнаётган уйлар ичида чирқираб жон берган гўдаклару кексалар учун бир йиғладим, зўрланган қиз-жувонлару қўйдай [...]

Мен ўнглансам одам ўнгланар, олам ўнгланар

Мен ўнглансам одам ўнгланар, олам ўнгланар

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Ҳоҳ ватанимиз ичида бўлайлик, ҳоҳ турли сабаблар билан турли мамлакатларга тарқаб кетган бўлайлик, сиз азиз ватандошларимга мурожат қилиб айтаманки, кўп йиллардан буён юртимизда бўлаётган қийинчиликлар, нохуш ҳолатлар ҳаммамизга бирдай таъсир қилиб келмокда. Шунинг учун ҳаммамиз бирлашиб харакат қилсак, Худо ҳоҳласа натижаси яхши бўлади, албатта. Бунга бир мисол, бир маҳалладан катта [...]

ШАҲИДЛАР

Бундан 5 йил олдин Андижон воқеъаларида ўз жонини аямай, мазлумларнинг озодлиги йўлида қурбон бўлган яқинларимизни, ҳалқимизнинг асл фарзандларини хотирлаб мана бу мисраларни сизларга такдим этмоқчимиз!
(Андижон қатлиомида қурбон бўлган сафдошларимизнинг хотирасига бағишланади)
Золимга тик боқиб ҳақни айтганлар,
Иймон-этиқодни шиор билганлар,
Озодлик деб жонини фидо қилганлар.
Хаққа қараб юзин бурганлар,
Андижонда қурбон бўлганлар.
Уларга ҳам ширин эди ёлғиз жонлари,
Фарзандлари камоли-ю суйган ёрлари,
Ёш эдилар, [...]