ХАБАРЛАР

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди “ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини...

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон Жунаев Набижон, ихтирочи Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан...

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда. Ўтган...

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила...

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш...

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши...

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил...

Cиёсий махбусларгa озодлик сўралди

Байрам арафасида сиёсий махбусларнинг озод этилиши сўралди

“ACAT-France” 2008 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш лойиҳасини амалга ошириб келади.
 
Озодлик, 27.08.2010
Ҳурмат Бобожон
 
Маркази Францияда жойлашган “ACAT-France – Насронийлар қийноқларга қарши” номли ташкилот Ўзбекистон мустақиллиги куни арафасида президент Ислом Каримовга очиқ хат билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон қамоқларидаги 18 нафар сиёсий маҳбусни озодликка чиқаришни сўради.
- Ҳар йили 1 [...]

Ихтиро: Тош терадиган машина

Тош  терадиган  машина  ТТМ-1,2  Ўзбекистон
Жунаев Набижон, ихтирочи
Жаҳондаги камида 38 мамлакат қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган экин майдонлари тошлоқ ерлардан иборатдир.
Ўрта-Осиё давлатларида ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган 4,5 миллион гектар экин майдонлари тошлоқ ерлардир. Бундай ерларни суғоришда нормал шароитдаги экин экиладиган майдонларга нисбатан 2-3 маротаба кўпроқ сув сарфланмоқда.
Ўзбекистоннинг Чуст тумани тошлоқ ва кам сувли оғир тупроқли туманлардан бири [...]

Роза Ўтунбаева Ўшга боради

Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда.
Ўтган ой қирғиз ва ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ўртасида содир бўлган тўқнашувлар пайтида расмий маълумотлрга кўра, 300дан ортиқ одам нобуд бўлган.
Зўравонлик оқибатида 400 минг одам ўз уйини ташлаб хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлди.
Ўтунбаеванинг ташрифи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг [...]

Янгийўлда зилзила содир бўлди

28 июл куни маҳаллий вақт билан 20дан 36 дақиқа ўтганда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 балли зилзила рўй берди.
“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотига асосланиб Газета.уз ахборот агентлигининг билдиришича, зилзила эпицентри пойтахтдан 39 километр нарида бўлган.
Тошкентда ер силкинишининг кучи 1,5 – 2 баллни ташкил қилган.

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради РИАН. Ажратилган пуллар Афғонистонда амалга оширилажак операциялар ҳамда Ироқдаги оператив ҳарбий харажатларга ишлатилади. Энди қонун лойиҳасини АҚШ президенти Барак Обама имзолаши керак.
Қонун лойиҳаси АҚШда маҳфий маълумотлар ошкор бўлиб қолганининг эртасига маъқулланган. [...]

Москвада оммавий муштлашув иштирокчилари – Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиндилар

26 июль куни кечқурун Москвадаги “Профсоюзная” метроси ёнида бир неча ўнлаб одамлар муштлашдилар ва натижада бир киши касалхонага етказилди, дея хабар беради Новости РАА агентлиги Россия пойтахти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таянган ҳолда.
“Душанба куни соат 22.02 ва 22.15 орасида милицияга “Профсоюзная” метро станцияси ёнида муштлашув бўлаётгани ва унда 20-40 киши иштирок этаётгани ҳақида хабар етиб келган”, [...]

Халқаро донорлар Қирғизистонга 1,1 миллиард долларни 30 ой давомида берадилар

Донорлар ҳамжамияти Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар ажратиб берадилар, дея хабар беради 24.kg. Ёрдам тўғрисидаги қарор 2010 йил 27 июнь куни Бишкекда бўлиб ўтган донорларнинг халқаро конференциясида қабул қилинган
Қирғизистон 2010 йилда 600 миллион доллар олади. Пуллар давлат харажатлари ва хизмати, ижтимоий эҳтиёжлар ва вайрон бўлган инфратузилмаларни тиклаш ҳамда энергетика ва транспортни ривожлантиришга сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ маълумотига [...]

Мелис Мирзаакматов бекорчиларга пул бериб, тошбўрон уюштирмоқда

Бугун эрталаб шаҳар мэри Мелис Мирзаакматов хомийлигида мардикор бозор, студент-городокда юрган 250 га яқин бекорчи қирғизларга 500 сомдан хар бирига бериб, қўлларига лозиг улашиб “ОБСЕ Ўшдан кетсин”, “биз ОБСЕга қаршимиз” деган шиорлар билан шахар марказий кўчаларини айлантириб, Чапаева ва Хохлова кўчасини кесишган жойдаги ОБСЕ биносини тошбўрон қилишди. Пикетчилар коллонаси яқинлашганда, ОБСЕ ходимлари ўзларини машиналарига [...]

Қирғизистон жанубидан Россияга кетаётганлар сони ошмоқда

Жорий йилнинг биринчи ярмида Жалолобод вилоятидан Россияга кетганлар сони 38 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда хабар тарқатган Қирғизистон Меҳнат вазири Айгул Рисқуловага кўра, муҳожирларнинг аксарияти иш излаб кетган ёшлардир.
Шунингдек, қирғиз вазирининг айтишича¸Қирғизистон жанубида июн ойида юз берган миллий низо оқибатида мамлакатни 18 мингдан ортиқ одам тарк этди.
20 июндан 16 июлга қадар Ўш вилоятидан [...]

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Қирғизистондаги ўзбеклар аҳволидан ташвишда

26 июл куни Брюсселда Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғини бўлиб ўтди.
Мазкур йиғин якунида ЕИнинг Ташқи масалалар кенгаши Қирғизистон бўйича ўз хулосаларини эълон қилди.
- Кенгаш Қирғизистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилганини олқишлайди. Бу мамлакатда демократик институтлар фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда қонун устиворлигини таъминлаш йўлида олдинда ташланган муҳим қадамдир. Кенгаш, шунингдек, Қирғизистон ҳукуматини кузда [...]